Марказий сайлов комиссияси 9-декабрдаги йиғинда №8 Тўлўйкўн бир мандатли округу бўйича парламент сайловининг натижасини чиқаришни вақтинча тўхтатди. Бунга номзодлардан бири Шайлообек Атазовнинг рақиби устида МСКга ёзган шикояти асос бўлди.
Шикоятда мазкур сайлов округидан энг кўп овоз олган номзод Нурбек Алимбеков тарафидан ташвиқот вақтида бир қатори қонун бузарликлар қайд этилганини маълум қилган.
Йиғинда қатнашган депутат Шайлообек Атазов эса Алимбековнинг сайлов вақтида қонун бузарликларнинг тўрт факти бўйича куч органларига мурожаат қилганини билдирди. Унинг айтишича, 26-ноябрда МХДҚ Нурбек Алимбековнинг «аввал прокуратурада ишлаган Нургази исмли жияни номзоднинг штабида пул тарқатаётган вақтда қўлга олинган».
«Бундан ташқари, унинг ташвиқотчилар уйларнинг ичига “биз 150 минг сомлик сув қувурларини тортиб берамиз, 12 минг сомдан олти симёғоч қўйиб берамиз, ундан ташқари 10 минг олиб келдим” деб, [пулни] ҳеч қандай карта орқали ўтказмай нақд олиб келгани ҳақида видеолар бор», — деди Атазов.
Атазов «овоз сотиб олиш» бўйича тергов 29-ноябрда тугаб, прокуратурага жўнатилганини билдирди. Номзод МСКдан ишга «қонун доирасида баҳо беришни» ҳамда рақиби Нурбек Алимбековни рўйхатдан чиқаришни илтимос қилди.
Ўш вилоят ИИБ раҳбарининг ўринбосари Абилбек Алимкулов аввал Алимбековга алоқадар «Сайловчиларни сотиб олиш» бўйича иш тергов қилиниб, гумондорга айби эшиттирилганини билдирди. Ўш шаҳар ИИБи эса ишни судга ўтказиш учун материалларни Ўшнинг прокуратурасига жўнатганда назорат органи «далиллар етишмаслиги сабаб» қайта терговни топширган.
Милиция «овоз сотиб олиш» бўйича ишни қайтадан тергов қилиб, «тегишли далиллар йўқ бўлганидан» уни қисқартириб юборган. Ҳозирда Ўш шаҳар прокуратураси ишнинг қисқартирилишининг қонунийлигини текширмоқда.
МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова эса агарда номзод овоз сотиб олгани судда исботланса, у депутатлик мандатидан ажратилишини огоҳлантирди.
«Ўзинглар биласизлар, агарда депутатлар айбдор деб топилган суд қарори чиқса уларнинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш бўйича қонунда асос бор. Суднинг қарори асос бўлади. Шу тартибда ҳам кўриб чиқинг», — деди Шайлдабекова.
Йиғиннинг сўнгида МСКнинг аъзолари Атазовнинг аризаси асосида №8 Тўлўйкўн сайлов округунинг натижаларини чиқаришни вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилишди. Улар Ўш шаҳар прокуратурасининг хулосаси чиққандан кейин охирги қарор қабул қилинишини қўшимча қилишди.
28-ноябрдаги парламент сайловида Нурбек Алимбеков №8 Тўлўйкўн сайлов округу сайловчиларининг 40,96% овозига эга бўлиб олдига чиқди. Шайлообек Атазов 36,81% овоз билан иккинчи ўринда қолган.