«Қумтўр» иши: Депутатлар Жээнбеков ва Зулпукаров қамоқдан бўшатилди

373
Депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров

Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 9-декабрда «Қумтўр» ишидаги коррупияга гумонланган депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаровнинг қамоқдан бўшатилганини маълум қилди.

Судья Нурдин Ибраимов уларни суд залида қамоқдан бўшатиш қарорини қабул қилгани таъкидланди. Сиёсатчиларнинг қамоққа олиш эҳтиёт чораси бекор қилинди.

Аввалроқ 25-ноябрда суд Жээнбеков ва Зулпукаровни «Қумтўр» иши бўйича 2022-йилнинг январига қадар қамоқда қолдириш қарорини қабул қилган. Сиёсатчилар МХДҚ тарафидан 2021-йилнинг июнь ойида қўлга олинган. Ўшанда махсус хизмат улар «Коррупцияда» гумонланаётганини маълум қилишган.

Кейинчалик бош прокурор Қурманкул Зулушев парламентга депутатлар Жээнбеков ва Зулпукаровни жиноий жавобгарлигига тортишга розилик бериш ҳақида хат жўнатган. Аммо парламент депутатлари 8-декабрда розилик бермаган.

«Қумтўр» иши бўйича собиқ депутат Талант Узакбаев ва Исхак Пирматов коррупцияда айбдор деб топилган. Иккиси ҳам 300 минг сом жаримага тортилган.

Нурдин Ибраимов ҳақида нималар маълум?

Нурдин Ибраимов — пойтахтнинг Биринчи май туман судининг судьясы. Жээнбеков ва Зулпукаровдан ташқари «Қумтўр»даги коррупцияда гумонланган бошқа сиёсатчиларнинг мажлисини ҳам ушбу судья кўраётгани маълум.

Ибраимовни президент Садир Жапаров 2021-йилнинг август ойида хизматга тайинланган. Унга қадар у Иссиқкўл вилоятининг Ақсуу туман судида судья бўлган. У ўринга 2016-йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг фармони билан тайинланган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга таянсак, Ибраимов оз муддат Жогорку Кенешда ишлаб кетган. «Давлат фуқаровий хизмат ва муниципал хизмат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқаришга қатнашган. Бундан ташқари, у Бишкекнинг нотариат ва адвокатура бошқармасида бош мутахассис хизматида ишлашга ҳам улгирган.