Депутат Мавлянованинг даромади ҳақидаги икки йиллик декларацияси бўш эълон қилинди

350

Депутат Махабат Мавлянованинг солиқ хизматига 2019-2020-йиллар ҳисобидан топширган декларацияси бўш бўлиб чиқди. Ҳужжатга кўра, унинг даромади, чиқими ва мулклари йўқ. Ҳозирча ўзи декларациялари нима учун бўш эканига изоҳ бергани йўқ.

2019-йилнинг декларацияси:

2020-йилнинг декларацияси:

Махабат Мавлянова «Республика –Ата Журт» партиясидан олтинчи чақирилишнинг депутати. Бир йил аввал Жээнбековларнинг кланига алоқаси бор дейилган «Биримдик» партиясидан парламентга номзод бўлган.

2018-йили 24.kg Махабат Мавлянова тотализатор уюштирган компаниянинг эгаси эканини аниқлаган.

Factcheck.kg 2018-йили Мавлянованинг қурилиш билан алоқадор «Goldencom» («Голденком»), «Жети Казина», «Энерго-МБЛ», «МЖА-Групп» МЧЖининг, «Азия Голд Билдинг», «ММБ и Компани», «URBAN DESIGN and PROJECT» (UDP) (УРБАН ДИЗАЙН энд ПРОЕКТ) (УДП), «Алашан плюс» компанияларининг асосчиси ёки асосчилардан бири эканини аниқлаган.

Шунингдек, «Азия Голд Билдинг», «URBAN DESIGN and PROJECT» (UDP) (УРБАН ДИЗАЙН энд ПРОЕКТ) (УДП), «ММБ ва Компани» МЧЖлари олигарх Бозулан Мамазаимов билан ҳам боғлиқ. У қумор ўйинларига боғлиқ бизнеслар бўйича маълум, унинг бизнес лойиҳаларининг бир қисми ҳам Махабат Мавлянова билан боғлиқ. Kaktus. Media нашри олигархни Мавлянованинг турмуш ўртоғи қатори эслаган. «Мэри Клуб» ва Maryotel казиноси Мамазаимов билан Мавлянованинг умумий бизнеси дейилган, бундан ташқари, Мэри — Махабат Мавляновани қизининг исми. Мэри Бозуланова АҚШда яшагани, Швейцарияда таълим олгани маълум.

2014-йили Femme нашрига интервью бериб, ажрашиш ҳақида гап очиб, аёллар ўзигагина ишониши кераклигини айтган.

Расмий турда 2000-йилдан 2009-йилгача «МАБ-Ула» МЧЖнининг, «МБ-Компани» МЧЖнинг, «Аида Компани» МЧЖнинг, «Мэри-Клуб» МЧЖнинг, «Капитал-Групп» МЧЖнинг, 2010-йилдан 2015-йилгача эса «Жаннат Компани», «МЖА Групп» МЧЖнинг, «Мега-МБЛ» МЧЖнинг ҳамда  «Жети Қазина» жамоат фондининг асосчиси бўлган.