Бишкек. «Жер Ынтымагы» массивининг турғунлари ерларига техпаспорт ола бошлади

362

Бишкек мэрияси  9-декабрда «Жер Ынтымагы» аҳоли массивидаги ўзбошимчалик билан уй қурилган ер участкаси эгаларига техпаспортларни бера бошлади. Бу массив жорий йилнинг бошидан тортиб расман ёпилган Жанубий-Ғарбий қабристонининг ёнида жойлашган.

Аҳолининг сўзларига кўра, турар-жой массиви жойлашган ҳудуд расман санитария муҳофазаси зонаси бўлгани учун 15 йилдан бери ўз ерларига «қизил китоб» ололмаган. Санитария қоидаларига кўра, қабристонга 500 метр яқин жойга уй қуриб бўлмайди. Аммо айрим уйлар бу масофадан ҳам яқин жойлашаган.

Техпаспортларни бериш

Массивнинг турғунларига дастлабки ўн техпаспортни шаҳар мэри Айбек Жунушалиев топширди.

«Техпаспорт нима беради? Бу шунчаки оддий қоғоз эмас. Эртага аҳоли рўйхатдан ўтиб, бошқа муҳим ҳужжатларни олиш мумкин бўлади. Ижтимоий хизматларни олиш имконига эга бўлишади. Иккинчи босқичда Жогорку Кенешга жўнатилган “Қонунийлаштириш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам бор, унинг жамоатчилик муҳокамаси кузда ниҳояланган. Мазкур қонуннинг асосида кузда қизил китоб берила бошлайди», — деб таъкидлади шаҳар етакчиси.

Айбек Жунушалиев «Жер Ынтымагы» массивининг турғунлари билан учрашувда. Сурат: 24.kg

У «турғунларнинг барига ҳужжатлар қисқа муддат ичида бериш учун» муниципалитет техпаспортларни бериш ишини давом эттиришини қўшимча қилди. «Бу массивда 1200дан ортиқ уй бор, улар техпаспортларни кутишмоқда», — деб келтиради мэрнинг сўзларини «Азаттык».

Қабристонни консервациялаш

Жунушалиев Жанубий-Ғарбий қабристонни жорий йилнинг 1-январидан бошлаб расмий ёпилганига қарамай «текширув вақтида янги гўрлар аниқланганини» айтди.

Қабристоннинг ёпишга «Ала-Арча», «Жер-Ынтымагы» массивларининг аҳолисини кўплаган илтимослар билан Давлат  экотехинспекцияининг, Санэпидемназорат ҳамда «Бишкек бош архитектура» чиқарган хулоса туртки берган.

Аммо бунга янги қабр учун бўш ерлар қолмай қолгани бош сабаб бўлган. Жанубий-Ғарбий қабристонни 1975-йили очилган, у ерда 170 минг одамнинг жасади қўйилган.

Сурат: Бишкек мэрияси

Жунушалиев бу бўйича шаҳар хизматлари «яқин ердаги “Жер Ынтымагы” массивига яқин санитария зонасини қисқартириш учун» мазкур қабристонни тўлиғи билан консервациялаш ишини олиб бораётганини билдирди.

Аввалроқ, шаҳар муниципалитети пойтахтнинг яқинидаги массивларда, жумладан «Жер-Ынтымагы»да кўчма гуруҳлар техник паспортларни тайёрлаш учун тадқиқот ўтказа бошлаганини хабар қилган. Бундан ташқари, минкаб 6-декабрда техник паспортларнинг масаласига тегишли ўзгартиришларни киргизиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган.

Айни вақтда муниципалитетдан техник паспортларни бериш қонунийлаштиришга рухсат бермаслигини, у «кўчмас мулк бўйича техник маълумотларнигина ўз ичига олишини» таъкидлашган.

«Мазкур ҳужжат ер участкаларини қонунийлаштириш бўйича муаммоларни ҳал қилишнинг дастлабки босқичларининг бири бўлиб ҳисобланади», — деб билдиришган мэриядан.

18-ноябрда «Жер Ынтымак» янги массивининг турғунлари ҳукумат уйининг олдида митинг уюштириб, уларнинг ҳам ерларини қонунийлаштиришни талаб қилишган. Тўпланганлар массив жойлашган участка санитария-ҳимояланган ҳудуд бўлиб ҳисоблангани сабаб 15 йилдан бери ерларига «қизил китоб» олаолмаётганини айтишган.

«Жер-Ынтымагы» янги массиви турғунларининг ҳукумат уйининг олдидаги митинги. Сурат: президентнинг матбуот хизмати

Жапаров митингчилар билан учрашиб, массивга мутахассислар жўнатилишини, уларнинг хулосасидан кейин қарор чиқишини айтган. Давлат раҳбари массивнинг турғунларига митинглар ер масаласини ҳал қилишга ёрдам бермаслигини ҳам таъкидлаб ўтган.

«Азаттык»нинг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 13 минг гектарга яқин ер «қишлоқ хўжалик» ери деб ҳисобланади, аслида у ерларга уй қурилиб, массивлар пайдо бўлган.

Бишкекнинг атрофидаги янги участкаларнинг аксарият қисми 2005-йилдаги революциядан кейин ер босиб олиш натижасида пайдо бўлган. Сabar.asia таҳлилий порталининг маълумотига кўра, охирги 30 йилда пойтахтнинг атрофида 50ка яқин массив пайдо бўлган.

Айни вақтда бундай массивларда ижтимоий объектлар йўқ, ер участкаларнинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги сабабли маҳаллий ҳукумат бу муаммоларни ҳал қилишда қийинчиликларга дучор бўлади.