Садир Жапаров: Амалдаги қонунлар коррупцияга қарши курашда самара бермаяпти

404

Президентнинг матбуот хизмати 9-декабрда Садир Жапаровнинг Коррупцияга қарши курашишнинг халқаро куни муносабати билан мурожаат тарқатди. Унда Жапаров амалдаги қонунда коррупцияга қарши курашиш механизмлари «тўлиқ тартибга солинмаган», «бетартиб» деб таъкидлаган.

Президентнинг айтишича, уларда давлат идораларининг ва хизмат одамларининг жавобгарлиги аниқ белгиланмаган.

«Амалдаги қонунларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича чоралари билан ҳаракатлариш тартиби тўлиқ тартибга солинмай, давлат идораларининг, хизмат ходимларининг жавобгарлиги  аниқ белгиланмаган, айнан шу сабабдан порахўрларга қарши олиб борган курашимиз натижа бермаяпти», —деб ҳисоблайди Жапаров.

Давлат раҳбари Бош прокуратурага «Коррупцияга қарши фаолият ҳақида»ги қонуннинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилганини қўшимча қилди. Президент у ҳужжат ҳозирнинг ва дунёдаги замонавий талабларга жавоб бериши кераклигини таъкидлади.

Қонун лойиҳасини «муҳокама қилиш ва қабул қилиш» 2022-йилнинг бошига  режалаштирилмоқда.

«Биз давлатдаги порахўрликни йўқ қилиш сиёсатига катта аҳамият бериб, албатта ишимизнинг ниҳоясига етамиз. Мамлакат ривожига путур етказаётган коррупцияни жиловлаш учун сиёсий ирода етарли! Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, давлат аппарати фаолиятини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишга қаратилган», —деб билдирди Жапаров.