МСК бир мандатли округлардаги 166 номзодга сайлов гаровини қайтариб беради  

366
МСК. Сурат: Айдай Токоева / Клооп

Марказий сайлов комиссияси (МСК) бир мандатли округларнинг 5 фоизлик тўсиқдан ўтган номзодларига сайлов гаров пулини қайтариб беради. Шунингдек, сайлов бекор қилинган округларнинг номзодлари ҳам гаров пулини олиши мумкин. Бу ҳақда МСКнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Жогорку Кенеш депутатларининг сайловига бир мандатли округлардан умумий 282 нафар номзод қатнашган. Уларнинг ҳар бири Марказий сайлов комиссиясининг депозит ҳисобига 100 минг сом миқдорида сайлов гаров пулини қўйган. Махсус ҳисобдаги умумий маблағ 28 млн 200 минг сомни ташкил қилган.

Икки юздан ортиқ номзоднинг ичидан 5%лик сайлов тўсиғидан 155 киши ўтган, 11 нафар номзод қатнашган икки округда сайлов ўтгани йўқ деб топилди.

«Қонун асосида аниқланган муддатда номзодларнинг шахсий фондини тузишдаги барча манбаларни ва барча сарфланган маблағларни ўз ичига олган хулосалаовчи молиявий ҳисобот берилгандан кейин уларнинг ҳар бирига 100 минг сайлов гарови қайтарилади. Номзодларга қайтарилувчи сайлов гаров пулининг умумий миқдори 16 млн 600 минг сомни ташкил қилади», — деб билдирди МСК.

Марказий сайлов комиссиясидан қолган 11 млн 600 минг сом республика бюджетига ўтказилади деб қўшимча қилишди.

Қирғизистондаги парламент сайлови аралаш тизими билан ўтди. 54 депутат партия рўйхати билан 36 депутат бир мандатли округлардан сайланиб келди.

Марказий сайлов комиссияси парламент сайловининг расмий натижасини 18-декабрга қадар чиқариши керак.