Бишкек: Болалар касалхонасида ота-онаси мустақил даволаган 7 ёшли бола вафот этди

369

Бишкек шаҳридаги болаларнинг тез ёрдам клиник касалхонасида (аввалги 3-болалар касалхонаси) етти ёшли бола вафот этди. Уни ота-онаси шифокорларнинг назоратисиз, мустақил даволагани айтилди. Маълумотни касалхонанинг бош шифокори Ақилбек Маманов «Клооп»га тасдиқлади.

Маманов болани касалхонага 3-декабрь куни оғир аҳволда олиб келишганини таъкидлади.

«Биз боланинг ҳаётини сақлаб қолишга бор ҳаракатимизни сарфладик, келиши билан жонлантириш бўлимига ётқиздик. Аммо соғлиғи ёмонлашиб, 5-декабрда вафот этди», — деб билдирди бош шифокор.

Болани датслаб Норин вилоятидаги шифокорлар текшириб, дардини аниқлашган. Аммо номаълум сабабларга кўра боланинг ота-онаси шифокорлар билан маслаҳатлашмай, мустақил даволай бошлаган.

Шифокорлар боланинг ўлими ҳақида ҳуқуқ тартибот идораларига билдирган. Ҳозирда тадқиқ ишлари олиб борилмоқда.