Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 8-декабрда «Қирғизистонда йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чоралар ҳақида»ги фармонга қўл қўйганини билдирди. Фармонга кўра, вазирлар кабинетига йўл ҳаракатини самарали уюштириш учун ИИВга бир қатор функцияларни ўтказиб бериш топшириғи берилди.
Фармонга кўра, ИИВга рўйхатга олиш функцияси ўтади:
- транспорт воситаларини ва уларнинг тиркамаларини;
- махсус технология машиналарини;
- ҳайдовчиларни, жумладан автомобила бошқаруви ҳуқуқи учун имтиҳонларни ўтказиш ва қабул қилиш.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини ва тракторист-машинист гувоҳномаларини бериш бўйича функцияларни ҳам ИИВга ўтказиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, ИИВ автомактабларнинг ишини лицензиялаш функциясини олади. Фармонда йўловчиларни ташиш бўйича ишни тартибга келтириш мақсадида енгил автомобиллар учун йўловчиларни ташишнинг лицензияси киргизилиши таъкидланади. Бунинг учун ҳам ИИВ масъул бўлади.
Ҳужжатга кўра, минкабга ЙҲХТББ ходимларининг сонини ортириш ва бошқармадан техник базасини яхшилашга маблағ ажратиш бўйича ҳам масалани ҳал қилиш топшириғи берилди. Шу билан бирга Рақамли ривожлантириш вазирлигига қарашли «Унаа» давлат идораси ИИВнинг қарамоғига ўтказилади.
ИИВнинг қарамоғига «Унаа» давлат ишхонасидан ташқари Транспорт ва коммуникациялар вазирлигига қарашли Автомобиль, сув транспорти ва вазн-габарит назорати департаментидан йўловчиларни ташишни назорат қилиш бўйича иш олиб борган бўлимлар ўтказилади.
Фармонни ижро қилиш учун вазирлар кабинетига муассасаларнинг тизимларини ўзгартириш мақсадида қонунларнинг лойиҳаларини парламентга киргизиш топшириғи берилди.