«Фирибгарлик»да гумонланган МСКнинг аъзоси хизматдан кетиш бўйича ариза ёзди

329

Бугун Жогорку Кенеш йиғинида «Қирғизистон» фракциясининг депутати Салайдин Айдаров  Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Ақилбек Эшимов истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзганини билдирди.

Айдаров Эшимовнинг аризасини кўриб чиқишни сўраб, бу бўйича фракциянинг ва парламент қўмитасининг тегишли қарорлари борлигини таъкидлади.

Спикернинг в.б. Аида Қасималиева эса «Қирғизистон» фракцияси МСКнинг аъзолигига янги номзодини тавсия қилганини айтиб, икки масала бирга кўрилишини билдирди. Аммо номзод ким экани ҳақида маълумот бермади.

Ақилбек Эшимовнинг фирибгарликда айбланиши

Ақилбек Эшимов жорий йилнинг сентябрь ойида «Фирибгарлик»да гумонланиб. Тергов қамоғига киргизилган. Бунга «А.Д.» исмли фуқаронинг МХДҚга ёзган аризаси асос бўлган.

Жабрланувчи Эшимов «Қирғизистон» партиясининг лидери билан олдиндан гаплашиб бериш учун ундан 550 минг доллар олганини маълум қилган. Унинг айтишича, у бу маблағларни 2020-йилдаги парламент сайловида мазкур партиянинг рўйхатида «биринчи бешликка кириш учун» берган. Парламент сайловининг натижаси кўплаган қонунбузарликлар сабаб бекор қилинган.

Кўп ўтмай махсус хизмат мазкур иш бўйича собиқ депутат Руслан Чойбеков ҳамда Нориннинг собиқ мэри Самарбек Болотбековни қўлга олган. Тергов версияси бўйича, гумондор Чойбеков мазкур маблағларнинг 300 минг долларини ўзлаштириб олиб, жабрланувчига «йирик миқдорда зиён» етказган.

Ақилбек Эшимов 2016-йилдан бошлаб Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси. 2021-йили МСКнинг аъзолигига Эшимовнинг номзодлигини «Қирғизистон» фракцияси таклиф қилган. У Жогорку Кенешнинг бешинчи чақирилишида «Республика» партиясидан депутат бўлган.