Акция, арилар, гиламлар. Асилбек Жээнбековнинг декларациясида нималар бор?

311

Собиқ президент Сооронбай Жээнбековнинг укаси ва олтинчи чақирилишнинг депутати Асилбек Жээнбеков 2019-2020-йиллар ҳисобидан декларациясини тўлдирди. Икки йилнинг натижасида у 4 736 675 сом даромад топган.

2019-йили у 2 616 977 сом ишлаб топган. Кўчмас мулк қисмида 1500 квадрат метр уйини кўрсатган, шунингдек, 3500 ва 9700 квадрат метр қурилишлари бор икки ер участкасига эга.

«Алтин-Кўл» (Жээнбековнинг 91% улуши билан), Г.К Айдаров ва «Бий-Мирза» (100% улуши билан) компаниялари ишончли бошқарувга ўтказиб берилган.

Сиёсатчининг 650 000 сомга баҳоланган отлари, 500 000 сомга баҳоланган қўй-эчкилари ва 950 000 сомга баҳоланган моллари бор. Жээнбеков 550 000 минг сомга баҳоланган ариларини ҳам декларацияга киргизган.

Сиёсатчи декларациясида кўрсатган мулкнинг рўйхатида фото, видео ва аудиотехника, мебель, гилам ва санъат асарлари кўрсатилган. Масалан, унинг 150 000 сомлик санъат асари бор, гиламлари эса — 145 000 сом туради. Сиёсатчининг 210 000 сомга баҳоланган акциялари ҳам бор.

Бундан ташқари, сиёсатчи 2019-йил учун декларациясида яқин қариндошларининг мулкларини ҳам белгилаган. Бу 350 000 сом даромад, уй, икки ер участкаси — барининг майдони кўрсатилмаган. Шунингдек 480 000 сомлик гилам ва тақинчоқлар, 1 768 000 сомлик «Тойота Ландкрузер» автомобили кўрсатилган.

2020-йили Жээнбековнинг даромади 2 119 698 сомга етган. Кўчмас мулки ва компаниялари аввалгидек қолган.

Отларининг сони кўпайиб, баҳоси 1 250 000 сомга етган. Моллари, қўйлари ва ариларнинг сони ўзгармаган.

Яқин қариндошлари бўлими ўтган йилги декларациядагидек тўлдирилган.

Асилбек Жээнбеков— тўртинчи, бешинчи ва олтинчи чақирилишнинг депутати. КСДП собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан унинг вориси Сооронбай Жээнбековнинг можаросидан кейин бўлиниб кетгунга қадар у доимо КСДПнинг таркибида бўлган. 2020-йилдаги сайловга президент билан алоқаси бор дейилган «Биримдик» партиясидан номзод бўлган. Партия парламентга ўтган, бу сайловнинг натижасини бекор қилинишига ва  Сооронбай Жээнбековнинг истеъфога чиқишининг сабабларидан бири бўлган.