Дастан Бекешев 2019-2020 йилларда 2,7 млн сом даромад топган

195

Дастан Бекешев 2019 йил бўйича декларациясида 1 миллион 464 минг 786 сом даромад топганини кўрсатган. Ҳужжатга кўра, унинг 113 квадрат метрлик квартираси ва депозитда 192 727 соми бўлган.

2020 йилда унинг даромади 1 миллион 279 минг 291 сомга етган, декларацияда айни ўша квартира кўрсатилган, бироқ депозити кўрсатилмаган. Аммо қариндошининг даромади кўрсатилган - 255 152 сом.

Бекешев 2019-2020 йиллар давомида жами 2 744 077 сом даромадга эга бўлган.

Дастан Бекешев бешинчи ва олтинчи чақириқ депутати, 2021-йилдаги парламент сайловида енгиб, еттинчи чақириқнинг ҳам депутати бўлиши кутилмоқда. .

Биринчи марта парламентга Феликс Қуловнинг «Ар-Намис» партияси билан келган. Кейин у партияни тарк этиб, ўзининг «Ак-Ниет» сиёсий уюшмасини тузган, аммо уни ҳам тарк этиб, СДПК таркибига кирган.