Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан вафот этганлар қайд этилмади

358

Республика штабининг маълум қилишича, Қирғизистонда ўтган сутка давомида коронавирусдан вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.

Штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган  2762 нафар киши вафот этган.

Охирги кеча-кундузда  коронавирус юқтиришнинг янги 32 ҳолати қайд этилган.

  • Бишкек - 15;
  • Чуй вилояти - 9 та;
  • Ўш вилояти – 3 та;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Жалолобод вилояти - 4 та.

Ўш, Норин, Иссиқкўл ва Боткен вилоятларида эса COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланмаган.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 744га етди.

Штабнинг хабар беришича, бир суткада 67 нафар бемор тузалиб, шифохонадан чиқарилган. Шу билан пандемиянинг умумий вақтида 178 777 нафар киши COVID-19дан тузалган.

Шунингдек, коронавирусдан жами 2762 киши вафот этди.

Штаб маълумотларига кўра, 8 декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтирган 358 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда. Яна 364 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.