Бишкек мэриясининг ходими 45 минг доллар талаб қилишда гумонланиб қўлга олинди

391

МХДҚнинг матбуот хизмати 6-ноябрда Бишкек шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси етакчисининг ўринбосари пора талаб қилиш гумони билан қўлга олинганини билдирди.

Қўлга олинган гумондор. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Махсус хизмат У.У.К. исмли гумондор транспорт ва коммуникациялар министри ўринбосарининг вазифасни бажариб турган вақтда 45 минг АҚШ долларини таъма қилиб олганини маълум қилди.

Гумондор МХДҚнинг вақтинча қамоғига киргизилди. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 25-ноябрда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ҳисоблаш палатасининг аудитори билан инспекторининг коррупция гумони билан қўлга олган.

Махсус хизмат улар «Эйр Кыргызстан» авиакомпаниясининг раҳбарияти билан яширинча келишиб, давлатга 3 миллиондан ортиқ АҚШ доллар зарар етказилганини «атайлаб яширганини» билдирган.