Олти компания, уч уй, уч машина ва 8,5 млн сом — алкомагнат Абдикеримовнинг декларацияси

329

Давлат солиқ хизмати давлат ва муниципал ходимларнинг ва уларни қариндошларининг даромадлари ҳамда кўчмас мулклари бўйича декларацияларини эълон қилди.

Депутат Шаршенбек Абдикеримовнинг 2020-йилга кўра декларацияси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, у бир йилнинг ўзида  8 514 141 сом даромад топиб, 11 337 283 сом сарфлаган.

Абдикеримов икки хонадонга эгалик қилади: бирининг майдони 288 квадрат метр, иккинчисиники 100 квадрат метрни ташкил қилади. Унинг уч уйи бор: шаҳар ташқарисида майдони 12 квадрат метрлик дача, айни параметрдаги яна бир дала ҳовлиси ва майдони 1142 квадрат метр уй.

Алкомагнатнинг бошқа яна объектлари бор — уларнинг умумий майдони 321 квадрат метр. Шунингдек, майдони 471 квадрат метр боғ учун мослашган ер участкалари бор.

Кўчмас мулк қисмида уч автомобил кўрсатилган — бир «Range Rover» ва икки «Mercedes-Benz».

Шунингдек, декларацияда ишончли бошқарувга ўтказилган мулки бор, бу компанияларни Абдикеримовнинг фоизлик улуши бор. Бу каби олти компанияси бор: «АЮ» МЧЖи (30%), «Дженерал Менеджмент» МЧЖи (69%), КФХ «Ак Сарай» (100%), «АЮ Констракшн» МЧЖи (35%), «Бермет» МЧЖи (47%), «АЮ Финанс» МКК МЧЖ (100%).

Шаршенбек Абдикеримов ким?

2016-йили алкомагнат Абдикеримов Лондондаги The Tower – One St. George Wharf. Минорасида хонадони бор эканини тасдиқлаган.

Абдикеримов — «Қирғизистон» парламент фракциясининг амалдаги депутати. Шунингдек, у Қирғизистоннинг олимпиада қўмитасини бошқарган. Яқинда бўлиб ўтган парламент сайловига Норин бир мандатли округидан номзод қатори қатнашган, аммо 19-ноябрда парламент сайловидан номзодлигини қайтиб олганини билдирган.

Бундан ташқари Абдикеримов «Аю Холдинг»нинг қарамоғидаги ароқ ишлаб чиқарувчи «Аю» заводининг асосчиси.