Декларация 2019-2020. Депутат Гулшат Асилбаева икки йилда деярлик 1,5 млн сом даромад топган

344

«Ахборотни манипуляциялаш тўғрисида»ги баҳсли қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Гулшат Асилбаева 2019-йили 746 678 минг сом даромад топган. Бу маблағни у декларациясида кўрсатган. Ҳужжатда чиқимлари бўйича маълумот йўқ, аммо майдони 128 квадрат метр хонадони ва 74 квадрат метр бинолари бор.

Яқин қариндошларининг мулклари ва даромадлари кўрсатилмаган.

У 2020-йили даромади сифатида 670 350 сомни кўрсатган, аммо бу ерда ҳам қанча сарф қилгани ҳамда яқинларининг мулклари кўрсатилмаган. Унинг мулклари ўзгармаган. Натижада икки йилда  1 417 028 сом даромадга эга бўлган.

Адлия вазирлигининг маълумоти бўйича, Гулшат Асилбаева Қирғизистондаги қозоқлар иттифоқининг директори. Аввал «Коньяк уйи»нинг, «Джун Соу»нинг, «Диамант Компани» турагентлигининг асосчиси, шунингдек, «РексАр» компаниясининг асосчиларида бири қатори кўрсатилар эди.

«Джун Соу» озиқ-овқат, тамаки ва ичимлик сотиш билан шуғулланар эди, асосчиларининг орасида Асилбековадан бошқа яна ХУ Ии исмли Хитой фуқароси бор эди. Иккиси ҳам 2020-йилнинг февралида компаниянинг таркибидан чиқиб, Азат Дуйшўбаев компаниянинг ягона эгаси бўлиб қолган. У ОАВларнинг маълумотига кўра, МХДҚнинг собиқ етакчиси Кенешбек Дуйшўбаевнинг ўғли бўлиши эҳтимол.

«РексАр» ҳам савдо сотиқ билан шуғулланган, қайта рўйхатдан ўтгандан кейин асосчиларнинг рўйхатидан уч киши чиқиб кетган, уларнинг қаторида  Асилбаева ҳам бўлган. Ҳозир унинг директори —Илья Ахметов.

«Диамант Компани»нинг Асилбаева, Дуйшўбаев ва Хитой фуқароси Чжу Мэнюанем билан алоқаси бўлган. Фирма 2018-йили қайта рўйхатдан ўтган. Ҳозирда асосчиларнинг рўйхатида Айдар Уржановгина бор.

Умуман олганда Гулшат Асилбаева ҳақида Адлия вазирлигининг сайтидан қидирганда олти компанияга алоқадор экани кўринади.