Президент Антикоррупцион фаолият кенгашининг таркибини ўзгартирди

276

Давлат раҳбари Садир Жапаров президентга қарашли Антикоррупцион фаолият кенгашининг (АФК) таркибига ўзгартиришларни киргизди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати 6-декабрда билдирди.

Антикоррупцион фаолият кенгашининг таркибилан қуйидагилар чиқарилди:

  • Айтен Рустамова — Европа реконструкциялаш ва тараққиёт банкининг (ЕРТБ) Марказий Осиё бўйича ҳудудий директори;
  • Габриэла Геллил — Германия Федератив Республикасининг Қирғизистондаги элчиси;
  • Оливье Бангертер — Швейцариянинг Қирғизистондаги элчиси;
  • Фред Хьюстон — АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича агентлигининг «Ҳуқуқ булоғи» лойиҳасининг директори.

Жапаровнинг фармони билан АФКнинг таркибига МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев, рақамли ривожлантириш вазири Дастан Догоев энергетика вазири Доскул Бекмурзаев, қишлоқ хўжалиги вазири Асқарбек Жанибеков, қирғиз-рус тараққиёт фондининг етакчиси Артём Новиков ҳамда Евразия тараққиёт банкининг директори Нурлан Акматов кирди.

АФКнинг маълумотига кўра, икки элчи — Габриэла Геллил ҳамда Оливье Бангертер «ўзларининг мандатлари бўйича» кенгашнинг аъзолари бўла олишмайди.

Антикоррупцион фаолият кенгашда эса ЕРТБнинг манфаатларини бизнес-омбудсмен Робин Орд Смит ҳимоя қилади. Шу сабаб Айтен Рустамова АФК таркибидан чиқарилди.

Айни вақтда кенгашда кузатувчи қатори Евроиттифоқнинг Қирғизистондаги етакчиси Эдуард Ауэр ҳамда USAID’нинг етакчиси Кит Симонс бор экани таъкидланди.

АФКнинг 16-ноябрдаги йғини. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Антикоррупцион фаолият кенгаши дегани нима?

Муассаса жорий йилнинг июль ойида тузилиб, уни Нуруйпа Муканова бошқара бошлаган. Муканова иқтисоднинг турли секторларида коррупцияга қарши курашиш бўйича мутахассис, Қирғизистоннинг антикоррупцион идораларида ишлаб келаётганига 10 йилдан ортди.

Расмий маълумотга кўра, Антикоррупцион фаолият кенгаши «коррупцияга қарши ҳаракатланиш масалалари бўйича давлатга қарашли ҳукумат органлари билан фуқаролик жамиятининг ўртсаидаги самарали диологни таъминлаш» учун хизмат қилади.

Янги тузилган давлат органи «коррупцияга қарши ҳаракатланиш жиҳатидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ривожлантириш», «бизнесни ривожлантириш учун қулай шароитларни тузиш», «инвестицион климатни ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ишини ҳимоя қилиш ва қўллов механизмларини яхшилаш»нинг устида иш олиб бормоқда.