Байсалов элчилик хизматидаги икки йилда 3 млн сомдан ортиқ даромад топган

325

Давлат солиқ хизмати 6-декабрда давлат ходимларининг ва сиёсатчиларнинг 2019-2020-йилларга нисбатан декларацияларини жамоатчиликка эълон қилди.

Декларацияга кўра, минкаб етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов 2019-йили Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб турганда 1 млн 297 минг сом даромад топган. Амалдорнинг декларациясида қандай мулки борлиги кўрсатилмаган.

2020-йили ҳам Байсалов  элчи бўлиб ишлаб турган, декларацияга кўра, бу муддатда 2 млн 859 минг сом даромадга эга бўлган.

Байсалов минкабга 2021-йилнинг октябрида келган. Минкаб етакчисининг ўринбосарлик хизматига тайинлангунга қадар Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчилигида ишлаб юрган, у ерга Байсалов 2019-йили тайинланган.

2012-йили Байсалов Қирғизистоннинг ижтимоий ривожлантириш вазири бўлиб ишлаган.