Декларация 2019-2020: Шайлдабекова икки йилда деярлик 2 млн сом даромад топган

280

Давлат солиқ хизмати амалдорлар ва сиёсатчиларнинг 2019 ва 2020-йил учун декларацияларини эълон қила бошлади. Солиқ хизматининг маълумотига кўра, 2019-йили Марказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова 995 минг сом даромад топган.

Ҳужжатга кўра, Шайлдабекова майдони 67,4 квадрат метр хонадонга эгалик қилади, 2019-йили эса 70 минг сом сарфлаган. Унинг яқин қариндошлари бир йилда 1,2 млн сом даромад топган.

2020-йил бўйича декларацияда эса Шайлдабекова 1 млн 194 минг сом, яқин қариндошлари 654 минг сом даромад топган. Ҳужжатга кўра, МСК етакчисининг номида компьютер, аудио ва бошқа техникалари бор.

Нуржан Шайлдабекова 2016-йилдан бери МСКнинг етакчиси. Охирги сафар бу хизматга қайтадан 2021 йилнинг 2-июлида Марказий сайлов комиссиясининг янги таркиюи тузилганда тайинланган.