BYPOL: Бакиевлар Лукашенконининг ҳимояси учун 1,6 млн доллар пора берган

Белоруснинг куч ходимларининг бирлиги BYPOL 3-декабрда президент Александр Лукашенкога пора берганлар ҳақидаги суриштирувни эълон қилди.

Уларнинг маълумоти бўйича, пора берганларнинг энг бошида Айжан Кененбаева бор — қочқин президент Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевнинг турмуш ўртоғи.

«Катта ёшга етиб қолган пора олувчидан бегона бировнинг турмуш ўртоғи нима учун миннатдор бўлган? Албатта, Бакиевлар оиласини ватанидаги суд жавобгарлигидан Белорусда яшириб ва ҳимоя қилгани учун. Бишкекнинг расмий Минскдан жиноятчиларни экстрадиция қилиш талабларини ўзгаришсиз рад қилиб келаётгани учун ҳам», — деб билдирида куч тизимлари бирлиги.

BYPOL «мана шунинг ортидан Лукашенконинг авто паркижа барча дунё ОАВлари ёзиб чиққан машҳур Mercedes-Maybach S600 Pullman Guard» автомобили пайдо бўлганини билдирди. Автомобилнинг қиймати — 1,4 млн евродан кам эмас.

Лимузин Лукашенко. BYPOL’ley видеосидан скриншот

Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевни оиласининг бу пораси келини Айжан Кенебаева орқали берилгани айтилади.

BYPOL’нинг маълумоти бўйича, бундай қимматбаҳо лимузин Владимир Путинда ҳам йўқ.

«Mercedes-Maybach S600 Pullman Guard’нинг тавсифига кўра унинг чопкутун штурм винтовкаси орқали ҳам тешиш мумкин эмаслиги, хатто 15 кг тротил ҳам портлата олмаслиги хайратлантиради», — деб билдиришди ташкилотдагилар.

Бундан ташқари, BYPOL Кененбаева орқали 2018-йили чиққан 26 500 долларлик Harley-Davidson мотоцикли ҳам берилганини маълум қилди.

Лукашенконинг мотоцикли. BYPOL’нинг видеосидан скриншот

Бакиевларни оиласи берган поранинг умумий миқдори 1,6 млн доллардан кам эмас.

Максим Бакиев ва турмуш ўртоғи Айжан Кененбаева. BYPOL’нинг видеосидан скриншот

Беларуснинг аввалги ва ҳозирги куч тизими ходимларининг бирлигидан таъкидланишича,  бу ҳам аниқ миқдор эмас, берилган пораларнинг миқдори бир қанча кўп бўлиши эҳтимол.

Уларнинг маълумоти бўйича, Лукашенко авто-мото-транспорт воситаларини ва самолётларни коллекция қилади.

BYPOL

BYPOL 2020-йилнинг октябрида ташкил қилинган, унга Белорусда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни қайта тиклашни истаган куч тизими ходимлари аъзо. Ташкилот Белорусдаги репрессияларни ҳам фош қилиш устида ишлайди. BYPOL’нинг аъзолари минсклик Роман Бондаренконинг ўлдирилишига алоқаси бор одамларни ошкор қилишган, шунингдек улар митингга чиққанларни калтаклаган куч тизимларининг, МХХ, ИИВ, Тергов қўмитаси ва прокуратуранинг ҳуфёна тинглаш уюштирганини аниқлашган.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Беларус ҳукумати BYPOL’ни «экстремистик тизим» деб топиб, унга қарши тергов амалларини бошлаган.

Бакиевларнинг клани

Қурманбек Бакиев — Қирғизистоннинг қулатилган иккинчи қочқин президенти. Сиёсатчи клан бошқарувида, оила аъзолари эса рақиблари ва журналистларни ўлдириш ҳамда рейдерликда айбланган. 2010-йилнинг 7-апрелида норозиликка чиққанларга қарши қурол қўлланиб, натижада Ой уй олдидаги майдонда 80дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Бакиевлар.

2010-йилдаги тўнтаришдан кейин Бакиев оиласи билан Белорусга қочган. У ерга боргандан кейин аввал «Плавно» президент қароргоҳида яшаган, кейин Минскдаги «Дрозди» элита туманига кўчган.

Суд 2013-йили Қурманбек Бакиевни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган, у унинг 25 йилини кучайтирилган тартиблаги колонияда ўташи керак. Қирғизистоннинг ҳукумати уни ўтказиб беришни бир неча бор сўраган, аммо Белоруссиянинг президенти рад қилиб келади.

Бакиевнинг катта ўғли Марат Беларусдаги Раубичи деган элитали қишлоқда яшайди. Иккинчи фарзанди Максим эса Англиядаги Суррей графлигида, беш млн долларлик саройда яшайди.

Бакиев билан бирга қочган собиқ бош вазир Данияр Усонов ҳам бадавлат яшайди. У Белорус миллий биотехнология корпорациясини (БМБК) бошқаради. «Кошт Урада»нинг суриштирувига кўра, айнан шу компания орқали Белоруснинг давлат бюджетидан пуллар чиқарилади.