COVID-19: Қирғизистонда охирги кеча-кундузда икки киши вафот этди

288

Республика штабининг хабар беришича, охирги кеча-кундузда Қирғизистонда коронавирус билан касалланган икки бемор вафот этган.

Пандемия бошлангандан бери Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси туфайли 2 760 кишининг ўлимини қайд этди.

Охирги суткада COVID-19 юқтиришнинг 34 янги ҳолати аниқланган:

  • Бишкек - 26;
  • Ўш - 1;
  • Иссиқкўл вилоятида – 5 та;
  • Боткен вилояти - 2.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сони 183 649 нафарга етди.

Ҳозирда касалхоналарда 373 нафар бемор, уй шароитида эса 382 киши даволанмоқда.

Республика штабининг маълумотига кўра, 6-декабрь ҳолатига кўра COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 513 киши, иккинчи дозасини эса 340 киши олди.