Ўтган суткада COVID-19нинг 42 янги ҳолати қайд этилиб, бир киши вафот этди

Республика штабининг маълумотига кўра, 5-декабрь ҳолатига кўра коронавируснинг 42 янги ҳолати қайд этилди. Касалликдан бир киши вафот этган.

  • Бишкек - 20;
  • Ўш - 1;
  • Иссиқкўл вилоятида – 6 та;
  • Жалолобод вилояти – 3 та;
  • Ўш вилояти – 5 та;
  • Чуй вилояти - 5 та;
  • Боткен вилояти - 2.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 минг 615га етди. 178 минг 602 киши эса вирусдан тузалиб, жами 2 758 нафар киши вафот этди.

Ҳозирда 380 нафар бемор касалхонада, 392 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Қирғизистон бўйича вакцинанинг биринчи дозасини 1 миллион 135 минг 451 киши, иккинчисини эса 915 минг 439 киши олди.