Путин Жапаровни парламент сайловини муваффақият ўтказгани билан табриклади

Президент Садир Жапаров 3-декабрда Россиянинг президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатда Путин Жапаровни парламени сайловини «муваффақиятли ўтказгани билан» табриклагани айтилди.

4-декабрь ҳолатига кўра  Жапаровни сайловни «муваффақиятли» ўтказгани учун табриклаган ягона президент — Путин бўлди.

Владимир Путин ва Садир Жапаров. Сурат: Президент администрациясининг матбуот хизмати

Матбуот хизматлари суҳбат ҳақида нима дейди?

Кремл матбуот хизматининг билдируви қирғиз президентини маъмуриятининг билдирувидан қисқалиги билан фарқ қилади.

Унда «икки тарафнинг ҳам бундан кейинги алоқани мустаҳкамлаш нияти тасдиқланди» деб айтилади.

Жапаровнии маъмуриятининг матбуот хизмати Жапаров Россиянинг сайловни ўтказишга берган юқори баҳоси учун миннатдорчилик билдирганини ёзди. Шунингдек Жапаров парламент сайлови «Конституцияга ва халқаро меъёрлар асосида» ўтказилганини айтган.

«Давлатдаги барқарорлик ва қулай ижтимоий-сиёсий вазият қирғиз-рус хамкорлигининг бундан кейинги режали тарзда ривожланишига мустаҳкам пойдевор қатори хизмат қилади», — деди Жапаров.

Бундан ташқари, матбуот хизмати, вақтдан фойдаланиб Владимир Путин «Садир Жапаровни келаётган туғилган куни билан табриклаб,  унга чин дилдан соғлиқ, саломатлик ва масъулиятли давлат фаолиятида бундан кейин ҳам муваффақиятлар истаганини» қўшимча қилди.

Аммо Кремлнинг суҳбатлари ҳақида билдирувида табриклар ҳақида бирор гап айтилмаган.

Қирғизистондаги сайлов

28-ноябрда Қирғизистонда парламент депутатларининг сайлови зтди. Халқаро кузатувчилар умуман олганда сайлов ошкора, сайловнинг натижасига таъсир кўрсатмайдиган камчиликлар билан ўтди деган хулосага келишди.

Аммо овоз бериш тугагандан кейин МСКнинг сайтида муаммолар юзга келиб, АСУдаги маълумотларнинг 80% юклангандан кейин овозларнинг сони ўзгариб кетган.

Бу фуқароларнинг МСКга ишонмовчилини пайдо қилган, мухолифат партиялар эса уларнинг овозлари ўғирланганини билдиришган.

МСКнинг олдидаги мухолиф партияларнинг митинги.

Кейин 2- декабрда МСК АСУ билан қўлсаноғининг натижасини солиштириш учун мустақил гуруҳ тузиш қарорини қабул қилган. Бу гуруҳга парламент сайловига қатнашган партияларнинг вакиллари кира олишади.

Бундан ташқари, президент Садир Жапаров «агар сайловда фальсификация бўлгани исботланса истеъфога кетишга тайёр эканини» билдирган.