Сайлов-2021: Атазов ва Алимбековнинг низоси. Нима бўлмоқда?

311

3-декабрда бир мандатли округлар бўйича парламент сайловидаги овозларни қўл билан санаш якунланди. Унда Ўш шаҳридаги №8 Тўлўйкўн округи бўйича АСУ берган маълумотлар тасдиқланди.

Парламентнинг олтинчи чақирилишининг депутати Нурбек Алимбеков сайловчиларнинг 40,96% овозига эга бўлиб олдига чиқди. Айни олтинчи чақирилишга эса «Ата Мекен» билан келган Шайлообек Атазов 36,81% овоз олди.

Натижалар маълум бўлгандан кейин Шайлообек Атазов Алимбековнинг устидан ёзган аризаси асосида судгача суриштирув иши очилганини ёдга солди. У билан бирга, Атазов Алимбеков «қўзғалган жиноят ишини тўхтатишни илтимос қилаётганини» айтди.

«Қўрқоқ экан, ҳозир қўнғироқ қилиб, унга қўзғалган жиноят ишини тўхтатишни илтимос қилади. Алимбеков президентнинг тоза сайлов ўтказиш бўйича буйруғига қарши туриб, овоз сотиб олиш билан шуғулланган. Сурат ва видео далиллар бор. Бунга қадар айрим гувоҳлар айбини тан олишган», — дейди депутат.

Нурбек Алимбековнинг штаб етакчиси Нурбек Орозбаев эса «Клооп»га «Нурбек Алимбеков судгача терговни тўхтатишни илтимос қиляпти» деган маълуомтни инкор қилди.

Ўш ШИИБ нима дейди?

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот котиби Замир Сидиков Шайлообек Атазовнинг номзоди Нурбек Алимбековнинг устидан ёзган аризаси бўйича судгача тергов олиб борилаётганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Атазов аризани дастлаб МХДҚга ёзган, кейин махсус хизмат ишни Ўш ШИИБнинг тергов хизматига ўтказиб берган.

«Депутат мурожаатларида, постларида фото ва видео материалларни бирга илова қилганини айтмоқда. Аммо ҳеч қандай фото, видео далилларни бермаганини адолат учун айтиб ўтсак бўлади. Аммо бизнинг ходимлар шу вақтда гувоҳларни, аризада кўрсатилган одамларни сўроқ қилмоқда, — деб билдирди Сидиков.

Шунингдек, Сидиқовнинг билдиришича, номзод Нурбек Алимбековнинг штаб етакчиси Нурлан Орозбаевнинг Шайлообек Атазовга қарши даъво аризаси қонунбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг 46-моддаси бўйича «номзоднинг обрўсига оммавий ахборот воситалари орқали путур етказиш» деб қайд этилган. Аммо Жазо-процессуал кодексининг талабига кўра, бу модда бўйича аризаларни ҳудудий сайлов комиссияси қарайди.

Алимбеков ва Атазовнинг низоси

Атазов билан Алимбеков бир-бирининг устидан сайлов кампанияси вақтида ариза ёзишган. Дастлаб 29-ноябрда Атазов журналистларга матбуот анжумани ўтказиб, Толойкон №8 бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов жиддий қонунбузарликлар билан ўтганини айтиб натижасини тан олмаслигини билдирган. Шунингдек, Атазов Фейсбук саҳифасида рақиби Алимбековни овоз сотиб олишда айблаган.

2-декабрда эса Нурбек Алимбековнинг штаб етакчиси Нурлан Орозбаев Шайлообек Атазовнинг устидан ариза ёзганини билдирган.

«Атазов бизни қоралаб, номзоднинг обрўсига путур етказувчи сўзларни айтмоқда. Шу сабабдан биз ҳам жавоб беришга мажбур бўлдик. "Атазов Алимбековнинг обрўсига путур етказди" деган сабаб билан судга мурожаат қилдик», — деган у.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова