Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этди

327

Республика тезкор штаби  3 декабрь ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусдан 3 нафар бемор вафот этгани, 74 киши эса касалликдан тузалганини маълум қилди. Шунингдек, юқтиришнинг 50 янги ҳолати қайд этилган.

  • Бишкек шаҳрида – 24;
  • Чуй вилоятида – 9;
  • Боткен вилоятида – 6;
  • Ўш вилоятида – 5;
  • Жалолобод вилоятида – 3 та;
  • Талас вилоятида – 2;
  • Норин вилоятида – 1.

CОВИД-19 пандемияси бошланганидан бери мамлакатда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 183 510 нафарга етди. Мамлакат бўйлаб 178 478 киши вирусдан тузалган. Коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 2755 кишига етди.

Ҳозирда 394 нафар бемор касалхонада даволанмоқда, 400 нафар бемор эса уй шароитида даволанмоқда.

Республика штаби маълумотларига кўра, 3 декабрь ҳолатига кўра, COVID-19 га қарши 9895 киши, жумладан, биринчи дозани 5014 киши олган, иккинчи доза билан эса  4881 киши эмланган.