Садир Жапаров: Сайловда фальсификация исботланса, истеъфога чиқишга тайёрман

321

Президент Садир Жапаров бўлиб ўтган парламент сайлови бўйича фикрини айтди. Aryba.kg сайтига берган интервьюсида президент агар сайловда сохталаш бўлгани тасдиқланса, унда хизматдан кетишга тайёр эканини билдирди. Президентнинг матбуот хизматидан «Клооп»га  президент мазкур сайтга чиндан ҳам интервью берганини тасдиқлади.

У сайлов тоза ўтганини, уни халқаро кузатувчилар ҳам тасдиқлаганини билдирди.

«Уларнинг бари сайлов холис ўтганини, овозлар ўғирланмаганини, техника ёлғон айтмаслини яхши билишади. Чунки айни шу ривожланган давлатлар шу техникалар бўйича биздан 50 йил илгарилаб кетган. Агар чиндан ўғирланган бўлса яхши дейиш тугул бутун дунёга овоз қилишар эди. Мана “Қирғизистонда шундай бўлди, овозлар ўғирланди” деб», — деди у.

Жапаров айрим партияларнинг «овозлар ўғирланиб, бюллетенлар тунда алмаштирилган» деган баёнотларини «абсурд» деб атади.

Республика бўйича 31 минг нафар сайлов комиссиясининг аъзоси бор. Ҳозир уч киши билан қинғир иш қилсанг дарров билиниб қоладиган замон.

Агар халқ ҳукумат томонидан босим бўлса, МСКнинг етакчиси, мутахассислари ва участка сайлов коммиссияларининг 31 000 аъзоси “ҳукумат шундай қилиб босим ўтказди, кейин биў шундай қилиб овоз ўғирладик” деб айтиб чиқишсин. Мен дарҳол истеъфога чиқайин», — деб билдирди президент.

Бу орада сервернинг ишини тушунгани, тушунмагани ҳам «сайраб» қолди деб таъкидлади.

«Айримлар халқнинг бошини айлантириб, жадвалларни ўзлари чизиб олиб, “Мана шунақа қилиб овозларни ўғирлашади” дейишмоқда. Агар кимдир бировнинг овозларини ўғирласа худо ўзи жазосини берсин. Аммо ҳозир техниканинг замони. Овозларни [ҳозир] ўғирлай олмайсан», – деб айтди у.

Парламент сайлови

Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтди — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди. Сайловга 21 партия, бир мандатли округлардан эса 300 нафарга яқин номзод қатнашди.

Аммо автоматик урнадаги овоз беришнинг натижаларини чиқара бошлагандан кейин МСКнинг сайтида узилиш бўлиб, нотўғри рақамлар пайдо бўлган. Унда бир қанча партиянинг ва номзодларнинг овозлари икки баробарга кўп кўрсатилиб, ундан кейин йўқ бўлиб кетган.

МСК буни формуладаги хато деб тушунтириб кечирим сўраган. Айни вақтда Марказий сайлов коммиссияси хато сайловнинг натижалари кўрсатилган сайтнинг бош бетидаги графиккагина тегишли бўлган деб таъкидламоқда. Комиссиядагилар билдиришича, дастлабки маълумотлар серверда сақланади ва уларни алмаштириш мумкин эмас.

Шунга қарамай сайловда енгилган партиялар МСКга норозилик билдиришди. Улар МСКнинг сайтидаги узилишдан кейин қўл билан санаш натижасига ҳам шубҳа қилишмоқда.