Бишкекда «Ата Мекен»нинг лидери Ўмурбек Текебаевга ҳужум қилинди

346

Бишкекдаги «Парк отель» меҳмонхонасида 1-декабрда «Ата Мекен» партиясининг лидери Ўмурбек Текебаевга ҳужум қилинган. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи «Жалбырак ТВ» эфири орқали сиёсатчининг ўзи маълум қилди.

Омурбек Текебаев ҳужумдан кейин. Сурат: «Азаттык»

Унинг айтишича, ўнлаган ниқобли киши сиёсатчини кичик автобусга солиб олиб кетишга ҳаракат қилган.

«Бошқа ерга олиб бори гаплашамиз дейишди. Бу орада одамлар кўпайиб, айримлари телефонга тасвирга ола бошлади. Шундагина танилиб қолмайлик дейишдими, мени ва ўша ерда тўпланганларни барининг телефонларини тўплай бошлашди», — дейди у.

Текебаев ҳужум қилишга ҳаракат қилганлар махсус уюштирилиб, маршруткалар билан келган, «сайловнинг натижасига рози бўлмаганларни қўрқитиш учун чиққан» деб ҳисоблайди.

«Бизда “бандитлик билан” бошқарув бўлмоқда. Тоққа ўғирлаб чиқиб кетишлар, ўлдириб кўмиб қўйишлар. Сайлов тугамай туриб янги бошқарув формасини кўриб турибмиз. Улар [ҳужум қилганлар] бугунги ҳокимиятни қўллар экан, нимага сайловга норози бўляпсиз дейишди», — дейди у.

Шу билан бирга, атамекенчиларнинг лидери бу воқеани сиёсий фаолияти билан тўғридан-тўғри боғлиқ деб ҳисоблайди.

«Бу ҳақиқий сиёсий ҳужум, сиёсий террорнинг бошланиши. Мендан бошласа [таҳдидни] бошқалар ундан баттар қўрқиб қолади деб ўйлашди. Нимага сизлар сайлов натижасидан норози бўласизлар деб очиқ айтишди», — деди Ўмурбек Текебаев.

Шу билан бирга сиёсатчи ҳукумат ҳужум қилганларни зудлик билан топиб, жазолаши керак деб билдирди. Унинг айтишича, шаҳар ичидаги камералар орқали ўнлаган одам қайси ерда учрашди, уларни ким ташиб кетганини аниқлаш қийин бўлмайди.

«МСК ҳукуматнинг бир обрўсини тўккан бўлса, сайловга нуқта қўямиз деб келиб бандитлар иккинчи марта тўкди. Шуларни қамамаса сайлов адолатли ўтди деган гапга ҳеч ким ишонмайди», — деб хулоса қилди Текебаев.