Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати 30-ноябрда «Клооп»нинг журналистларига муассаса етакчиси Алимкадир Бейшеналиев Республика юқумли касалликлар шифохонаси бундан кейин COVID-19 билан касалланган беморларни қабул қилмайди деб айтилган буйруқни бекор қилганини билдирди.
29-ноябрда коронавирус билан оғриганлар деярлик қолмагани сабаб, касалхона одатий тартибда ишлашга ўтиб, 1-декабрдан бошлаб коронавирус билан касалланганларни қабул қилмаслиги айтилган.
Аммо Бейшеналиев Kaktus.media нашрига берган интервьюсида мазкур касалхонанинг қизил зонасини ёпиш буйруғи ўринбосарининг хатоси сабаб бўлганини билдирди. У буйруқ чиққан вақтда иш сафарида юрганини қўшимча қилди.
«Бундан муаммо чиқаришнинг кераги йўқ. Мен ҳозир ҳужжатга қўл қўйган ўринбосаримга оғзаки ҳайфсан бердим», — деб қўшимча қилди Бейшеналиев.
30-ноябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавируснинг 66 янги ҳолати қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 351га етди.