Сайлов -2021: Бюллетенларнинг 20 фоизга яқини қўл билан санаб бўлинди

335
МСКнинг сайтидан скрин

28-ноябрда ўтган парламент сайловидаги бюллетенларнинг деярлик 20%и қўл билан саналиб бўлди. Бу маълумот Марказий сайлов комиссиясининг сайтида 30-ноябрда эълон қилинди.

МСКнинг маълумотига кўра, мамлакат бўйича жами 2 494 сайлов участкаси бор. Бугунги кунда 489 сайлов участкасининг бюллетенлари саналиб бўлди. Автоматлаштирилган ҳисоб урналаридан (АСУ) олинган бюллетенларнинг 97%и ҳисобланди.

АСУдан олинган дастлабки натижага кўра, олти партия 5%лик сайлов тўсиғидан ўтган, улар: «Ата-Журт Қирғизистон», «Ишеним», «Итимоқ», «Альянс», «Бутун Қирғизистон» ва «Ийман Нури».

Шунга қарамай, МСКнинг дастлабки маълумотида Жогорку Кенешга ўтган партияларнинг сони 10ни ташкил қилган эди. Айни вақтда, партияларнинг ҳисобидаги овозларнинг фоизи 150ка етиб қолган, енгиб чиққан партияларнинг фоизи эса — 130%дан ортган. МСК маълум бир вақтга маълумотларни ўчириб, янгиларини эълон қилган. Аммо у ҳам тўғри бўлмаяпти.

МСК сайтиининг ишидаги узилиш бир неча партияни парламент сайловининг натижаларидан шубҳа туғдирди. 29-ноябрга ўтар кечаси олти партия АСУ маълумотларининг дастлабки натижаларига рози эмаслигини билдириб, овозларни қўлда ҳисоблашдан ўтказишни талаб қилишди. Уларнинг айтишича, овозлар йўқолиб кетган.

Маказий сайлов комиссиясининг етакчиси Нуржан Шайлдабекова эса журналистларнинг саволига жавоб берар экан, МСКнинг асосий тизимида ҳеч қандай камчиликлар йўқ эканини айтиб, сайтдаги маълумотлар тўғри эканини қўшимча қилган.

«Ўнг томонида АСУнинг ҳисоби бўйича маълумот кетади, чап томонида — сайловнинг натижаси қулай кўриниши учун оддий жадвал туради. Мана ўша жавдалимизда кичик бир формула нотўғри ёзилиб қолган. Шу сабабдан у маълумотларни асосий жадвалдан олиб, уни нотўғри кўрсатиб қўйган — 2 позицияни қўшиб юборган, улар қўшилмаслиги керак эди. У дарров аниқланган. Фақатгина кўрсатиш дастури нотўғри», — деб тушунтирган МСКнинг етакчиси.

Бу орада «Ата Мекен», «Реформа», «Социал-демократлар», «Азаттиқ» ва «Улуттар биримдиги» партиялари сайлов натижаларини тан олмаслигини билдиришди. Улар сайлов сохталик билан ўтди деб ҳисоблашади. Аниқроқ айтган, партия лидерлари ҳукумат айрим партияларнинг 40 мингдан 70 минггача овозини тортиб олди деб билдиришди.

29-ноябрда сайловнинг натижасидан норози бўлган партияларнинг вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг олдига митингга чиқишган. Улар сайловнинг натижасини бекор қилиб, қайта сайлов тайинлашни талаб қилишган. Намойишчиларнинг олдига чиққан Шайлдабекова МСКнинг сайтида натижаларни кўрсатган жадвалдаги хато учун кечирим сўраган.

Шунингдек, Шайлдабекова АСУдан олинган дастлабки маълумотлар «ҳуқуқий кучга эга эмас»лигини билдириб, ҳозирда қўлда санаш давом этаётганини айтган.