Қирғизистонда охирги суткада коронавирусдан уч киши вафот этди

395

Республика штабининг маълум қилишича, 30 ноябрь ҳолатига кўра Қирғизистонда коронавирус юқтирган уч нафар бемор вафот этган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтиргани аниқланган жами 2 746 нафар киши вафот этди.

Штабнинг маълум қилишичи, охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтиришнинг 66 янги ҳолати қайд этилди:

  • Бишкек - 19;
  • Чуй вилояти - 30;
  • Ўш вилояти – 4 та;
  • Талас вилояти – 1 та;
  • Жалолобод вилояти – 5 та;
  • Боткен вилояти - 7.

COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда касалга чалинганларнинг умумий сони 183 351га етди. Қирғизистонда жами 178 230 нфар киши эса вирусдан тузалган.

Ҳозирда 405 бемор касалхонада, 488 киши эса уй шароитида даволанмоқда.