МСК: Бишкекнинг икки округида такрорий сайлов 18 декабрдан кейин тайинланиши мумкин  

289

Бишкекдаги №27 Биринчи май ва №29 Свердлов сайлов округларида қайта сайлов 18-декабрдан кейин ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Кайрат Маматов «24.kg» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Маматовнинг айтишича, бюллетенлар қўл билан санаб чиқиб бўлингандан кейин 18-декабрда расмий натижа эълон қилинади. Агар АСУ ва қўл билан ҳисоблашнинг натижаси бир-бирига мос келса бир ойнинг ичида қайта сайлов тайинланади.

Мазкур икки участкада автоматлаштирилган ҳисоб урналарининг (АСУ) натижаси бўйича «Барига қарши» оовз берганлар кўп бўлган.

«Бу округлардан сайловга аввал номзодини кўрсатганлар ҳам, янги номзодлар ҳам қатнаша олади. Фақат қонунбузарликларга аралашганлар номзодини кўрсата олмайди. Аммо бу округларда бундай ҳолатлар бўлмади», — деди Маматов.

Парламент сайлови

Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтди — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди. Сайловга 21 партия, бир мандатли округлардан 300 нафарга яқин номзод қатнашди.

Сайлов натижаларининг охирги расмий хулосаси овозлар қўл билан санаб бўлингач маълум қилинади.