Таалайбек Усубалиев мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Киришеев хизматидан бўшатилди. Президент Садир Жапаровнинг фармонига кўра, ўрнига Таалайбек Усубалиев тайинланди.

Усубалиев ҳақида очиқ манбаларда маълумот кам. Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, 2004-йили Усубалиев Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги чегараларни бошқариш ва гиёҳванд моддалар айланишининг олдини олишга ёрдам дастурларини бошқарган.