Давлат ипотека компанияси Садир Жапаровнинг Бишкекдаги уйини аукционга қўйди. Бошланғич баҳоси — 33,7 миллион сом (395 минг доллар).
Очиқ аукцион 2021-йилнинг 24-декабрида ўтади. Давлат ипотека компаниясининг маълумотига кўра, икки қаватли уйнинг техник ҳолати — жуда яхши. Майдони 390 квадрат метр, ҳовлининг умумий майдони — 852 квадрат метрни ташкил қилади.
Президентнинг оиласи мазкур уйни жорий йилнинг сентябрида Давлат ипотека компаниясига ўтказиб берган эди.
«ДИК ушбу уйни аукционга қўйса, у ҳолда бу пулга имтиёзли ипотека кредити дастурининг доирасида 10 оилани хонадон билан таъминлаш мумкин»,— деб билдирган ўшанда Жапаров.
Президентнинг айтишича, мазкур уйни оиласи 2005-йили сотиб олган. Кейинчалик, 2010-йиллари бошқа ерга кўчиб кетиб, уй ўша вақтдан бери бола боқча қатори ишлаб келган.