Ленин сайлов округи бўйича парламент депутатлигига номзод Максат Кунакунов 30-ноябрда Фейсбук саҳифаси орқали МХДҚга терговга чақирилганини билдирди.
«Ҳуқуқингни ҳимоя қилаётиб — “суҳбатга” чақирилиб қолишинг мумкин. Бугун МХДҚнинг шаҳар бошқармасига чақиришди», — деб ёзди Кунакунов.
Аввалроқ 29-ноябрда Кунакунов Марказий сайлов комиссияси биносининг олдидаги сайов натижасидан норози бўлган партияларнинг митингига бориб қўшилган.
Мазкур митингда бир қатор партиялар ҳукуматга МСКнинг таркибини ва минстрлар кабинетини тарқатиб, сайловнинг натижаларини бекор қилишни талаб қилишган.
Сўроқдан кейин Кунакунов «Азаттык»қа интервью бериб, «шунчаки суҳбатлашиш бўлганини», парламент сайловида нима ёқмади деб сўрашганини айтиб берди.
«Мен бўлганини-бўлгандек айтиб бердим. Сайловдаги молиявий масалаларни, қаердан маблағ олганимни, қандай сарфлаганимни сўрашди. МСКнинг олдига нима масала билан чиқдингиз деган савол ҳам бўлди. Мен ўз ҳуқуқимни [номзодлик] ҳимоя қилиб чиққанимни айтдим», — деди у.
Парламент сайлови
Жогорку Кенеш депутатларини қайта сайлаш 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Парламентнинг янги чақирилиши 90 депутатдан ташкил топади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди.
Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтди — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди. Сайловга 21 партия, бир мандатли округлардан 300 нафарга яқин номзод қатнашди.
Автоматик урнадаги овоз беришнинг натижаларини чиқара бошлагандан кейин МСКнинг сайтида камчиликлар юз бериб ишламай қолган. Дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин, партиялар олган фоизларнинг умумий миқдори 150%га етган, ғалабага эришган партияларники эса 130%дан ортган.
МСК бир қанча вақтга маълумотларни ўчириб, шундан кейин сайтга янги маълуомтларни юклади, аммо унда фарқлар бўлди.
Икки кун ўтгандан кейин, МСК вазият бўйича тушунтириш беришга мажбур бўлди. Комиссия овоз беришнинг натижаларини сайтга эълон қилишда мутахассис бир рақамни икки карра кўпайтириб олганидан бўлганини билдирди.