1-декабрдан бошлаб Қирғизистонга кирганлардан салбий натижали ПЧР-тест талаб қилинади

424

Министрлар кабинети 2021-йилнинг 1-декабридан бошлаб, коронавируснинг янги omicron штамми сабаб барча хизматларнинг COVID-19га қарши курашишдаги тайёргарлиги кучатилишини эълон қилди.

«Хорижликлар ва давлат фуқаролари Қирғизистонга кириш учун эмланганлик мақомининг бўлганига қарамай, мажбурий турда коронавирус инфекцияси учун ПЧР-тест топшириб, тест салбий натижага эга бўлиши шарт», — деб айтилади минкабнинг билдирувида.

2020-йилнинг сентябрида Қирғизистонга кираётганларнинг тана ҳароратини текшириш. Сурат: ТИВнинг матбуот хизмати

Қирғизистон ҳукумати omicron янги штаммининг манбаси аниқланган давлатлардаги эпидемиологик вазиятни кузатиб туради. Бу давлатларнинг рўйхати Чегара хизматига берилади — бу давлатнинг фуқароларига Қирғизитсонга кириш таъқиқланади. Минкаб бундай чораларни янги штаммнинг «келишини ва ундан сўнг тарқалишининг олдини олиш» мақсадида кўрмоқда.

Минкабнинг топшириғи билан барча идоралар эпидемик вазиятнинг оғирлашиб кетмаслигига тайёр бўлиши керак.

Оmicron янги штамми дегани нима?

24-ноябрда Британия олимлари коронавируснинг янги штамми пайдо бўлганини маълум қилишган. Юқтиришнинг дасталбки ҳолати Ботсванада қайд этилган, шундан кейин бир қанча ҳолат Жанубий Африка республикасида аниқланган.

Тадқиқотчиларни янги штаммнинг мутацияси, тез тарқалиши ва ҳозирги вакциналарга дош бериши хавотирлантирмоқда.

Олимлар omicron штамми айни вақтда кўпроқ қайд этилайтган delta вариантига нисбатан икки баробар кўп мутацияланаётганини айтишди.

«Бизга ҳозир кўп нарса номаълум. Бу вариант кўплаган мутацияларга эга эканини аниқ айта оламиз. Бу жуда хавотирлантиради, чунки мутацияларнинг кўплиги вируснинг ҳатти-ҳаракатига таъсир қилади», — деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) вакили Мария Ван Керкхове.

Жанубий Африканинг соғлиқни сақлаш ташкилотларининг маълумоти бўйича, янги вариантнинг 100дан камроқ ҳолати қайд этилди. Кўпроқ вакцина олишга шошмаган ёшлар орасида учрамоқда.

ЖССТнинг вакили Кристиан Линдмайер Женевадаги брифинг вақтида давлатлараро сафарларни тақиқлашга асос йўқ деб билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда янги штамм аниқланган давлатлар билан биргаликда янги вариантнинг табиатини тадқиқ қилиш керак.

ЖССТнинг вакили Ван Керкхова эмланганига қарамай, барча одамлар аввалгидек юз ниқоби тақиб, кўпчилик тўпланган жойлардан узоқ бўлиши кераклигини эслатди. Унинг айтишича, бу вирус қанчалик тез тарқалса унинг мутация бўлишига имконият шунчалик ортади.