Сайловнинг натижаси: Президент шубҳа бўлмаслиги учун барини қиламиз деб билдирди

326

Президент Садыр Жапаров 29-ноябрда мамлакатдаги парламент сайловига мониторинг ўтказган халқаро кузатувчилар миссияларининг етакчилари билан учрашди.

Садир Жапаровнинг халқаро кузатувчилар миссияларининг раҳбарлари билан учрашуви.

Сурат: Президент дминистрациянинг матбуот хизмати

У қирғизистонликлар 2020-йилнинг октябрида «ўзларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қатъийлик кўрсатиб, Қирғизистонни ривожланишнинг демократия йўлига қайтаришни талаб қилганини» таъкидлади. Ўшанда парламент сайловидаги оммавий қонунбузарликлар сабаб мамлакатда ҳукумат алмашиб, сайловнинг натижаси бекор қилинган.

Президент 2021-йилнинг 28-ноябрида ўтган сайлов «соф рақобатдаги ва тенг шартлар остидаги сайловлардан бири бўлиб қолди» деб билдирди.

«Ўтган йилда биз донишманд халқимизнинг олдидаги бурчларимизни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Барча сиёсий жараёнларни конституцион-ҳуқуқий майдонга қайтаришга, ижтимоий-иқтисодий тартибда ривожланишга кўмак кўрсатишга, халқнинг иттифоқини ва янги ҳукуматга бўлган ишончини мустаҳкамлашга бўлган ишончини мустаҳкамлашга йўналтирилган ижтимоий аҳамиятдаги тадбирлар ўтказилди […] Бизнинг фуқаролар ва дунё жамоатчилиги сайлов натижасининг қонунийлигидан шубҳа қилмаслиги учун биз барчасини амалга оширамиз. Ҳукумат бизнинг сайловчилар тарафидан қўлловга олинган Жогорку Кенешдаги барча сиёсий партиялар билан ҳамкорликка тайёр», — деб таъкидлади Жапаров.

Президент администрациясининг матбуот хизмати берган маълумоти бўйича, унга жавоб қатори халқаро кузатувчилар Жапаровни ҳамда қирғизистонликларни парламент сайловининг муваффақиятли ўтиши билан табриклашди.

«Улар сайловни ўтказиш, сайлов жараёнининг шаффофлигини ва адолатлилигини таъминлаш бўйича юқори ташкилотчилик ишларини белгилашди», — деб айтилади билдирувда.

Қоидабузарликлар бўлди

Жапаровнинг бу сайлов рақобат руҳида ўтди деган фикри билан Европа хавфсизлик ҳамкорлик ташкилотининг инсон ҳақлари ва демократия институтлари бюроси, ЕХҲТнинг парламент ассамблеяси ҳамда Европа кенгашининг парламент ассамблеяси ҳамфикр бўлди.

Сурат: «Клооп»

Улар ўзларининг дастлабки ҳисоботида умуман олганда ошкора, сайловнинг натижасига таъсир этмаган қоидабузарликлар билан ўтди деган хулосага келишган.

Аммо улар сайлов тизимига ўтиш аёлларнинг, миллий камчиликнинг вакиллари ҳамда соғлиқ имконияти чекланганларнинг сайловига иштирокини таъминлашга салбий таъсирини етказганини таъкидлашди.

«Умумий иш» жамоатчилик ташкилоти ҳам сайлов умуман олганда «қонун ва процедуралар асосида» ўтди, аммо «сайловдан сайловга такрорланувчи қоидабузарликлар ҳақида билдирувлар» билан ўтди деб ҳисоблайди.

Шунга қарамай кузатувчилар сайловдаги сохталаштиришлар бўйича ҳукуматнинг номига айтилган айбловлардан хавториланишмоқда. Улар ҳукумат бундай ишларни текширади деб умид қилади.

Қирғизистондаги депутатларни қайта сайлаш

Жогорку Кенешнинг депутатларини қайта сайлаш 2021-йилнинг 28-ноябрига белгиланган. Парламентнинг янги чақирилиши 90 депутатдан иборат бўлади — 54 депутат партиялик рўйхат,  36 депутат бир мандатли округдан сайланат.

Парламент сайлови аралаш тизими билан ўтди — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланди. Сайловга 21 партия, бир мандатли округлардан эса 300 нафарга яқин номзод қатнашди.

Сайловга келганларнинг сони 30%дан бир оз ортди. «Клооп»нинг кузатувчилари соат 22:00га келиб мамлакат бўйича 436 қоидабузарликларни аниқлашган. Уларнинг деярлик ярми  – овоз беришнинг махфийлигини бузиш, тўртдан биридан ортиғи – АСУ ишдан чиққан ҳолатлар. Бундан ташқари, ноқонуний ташвиқот ўтказиш ва сайловчиларни сотиб олган бўлиши мумкин дейилган 33 ҳолатни қайд этди.

Автоматик урнадаги овоз беришнинг натижаларини чиқара бошлагандан кейин МСКнинг сайтида хатолик юз бериб ишламай қолган. Дастлабки маълумотлар эълон қилингандан кейин, партиялар олган фоизларнинг умумий ҳисоби 150%га етган, ғалабага эришган партияларники 130 %дан ортган. МСК бир неча муддатда маълумотларни ўчириб, шундан кейин сайтга янги маълумотларни юклади, аммо ундай фарқлар бўлди.

Шу сабаб, бир қатор партияларнинг тарафдорлари Марказий сайлов комиссиясининг биноси олдига митингга чиқишган. Улар икки кун ичида янги сайлов ўтказишни тайинлаб ва МСК аъзоларининг истеъфосини талаб қилишган. МСК жавоб қатори «техник хато» учун кечирим сўраб, бу ҳақда тўлиқ маълумот бериш учун партия вакилларини чақиришни ваъда қилган.