Сайлов-2021. Биринчилардан бўлиб Жанубий Сахалиндаги сайловчилар овоз берди

371

Парламент сайловида биринчилардан бўлиб Россиянинг Жанубий Сахалин шаҳридаги сайловчилар овоз берди. Чет давлатларда жами бўлиб 59 сайлов участкаси очилди. Бу ҳақда МСКнинг етакчиси Нуржан Шайлдабекова 28-ноябрда Бишкекда ўтаётган брифинг вақтида билдирди.

«Чет давлатларда овоз бериш Бишкек соати бўйича кечки учда бошланди. Биринчилардан бўлиб Жанубий Сахалик шаҳридаги сайлов учасикасида овоз бериш бошланган. Ҳозирда чет ўлкадаги 16 участкада овоз бериш давом этмоқда», — деди у.

Давлат бўйича эса 2 435 сайлов участкасида овоз бериш бошланди.

Жогорку Кенешнинг янги чақирилиши 90 депутатдан иборат бўлади. Депутатлар 5 йиллик муддатга сайланади.

Парламент сайлови аралаш сайлов тизими орқали ўтади. 54 депутат  шайлоо аралаш шайлоо системасы аркылуу өтөт. 54 депутат умумий сайлов округидан, пропорционал сайлов тизими орқали сайланишса, 36 депутат эса мажоритар тизим орқали бир мандатли сайлов округларидан сайланади.

Сайловга 21 партиядан 1 004 номзод, бир мандатли округлардан эса 282 киши номзод бўлди.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов