Қирғизистонда Жогорку Кенешга сайлов бошланди

564
Сурат: «Клооп»

Бугун, 28-ноябрда, Қирғизистонда Жогорку Кенешга сайлов ўтмоқда. Бу сафар сайлов аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади.

Партиянинг номзодлари «очиқ рўйхат» билан сайланади. Янги Конституция бўйича депутатларнинг сони 90гача камайди.

*«Очиқ рўйхат» ёки преференциял сайлов тизимида сайловчи партияни ва унинг рўйхатидаги маълум бир номзодни танлаб олиш имкониятига эга бўлади. Бу усул билан партия ва унинг рўйхатида энг кўп овоз олган номзод парламентга ўта олади.

Жами бўлиб Қирғизистоннинг умумий сайлов округи бўйича 3 млн 703 минг 420 сайловчи қайд этилди — улар партияга овоз бера оладиган сайловчилар. Бир мандатли округлардан сайловчиларнинг сони эса 3 млн 621 минг 751ни ташкил қилди. МСК бундай фарқ чет ўлкада юрган қирғизистонликлар бир мандатли округлардан номзодларни сайлай олмайди деб тушунтирди.

Сайловчиларга икки бюллетень берилади: бири партия ва унинг рўйхатидаги номзодларга, иккинчиси бир мандати округлардан номзодларга овоз бериш учун. Агарда сайловчи партияни белгилаб, аммо унинг рўйхатидаги номзодни танламаса бюллетень яроқсиз бўлмайди  — овоз умумий партияга берилади. Бюллетенда партиянинг аввалги 54 номзодини танлаш мумкин бўлади.

Сайловга 21 партиядан 1 004 номзод, бир мандатли сайлов округлардан эса 282 киши номзод бўлди.

2020-йили ўтган парламент сайловининг натижаси кўплаган қонун бузарликлар ва унинг оқибатида юзага келган сиёсий кризис сабаб бекор қилинган.