Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 билан касалланган бир киши вафот этди

330

Қирғизистонда 28-ноябрда Республика тезкор штабининг берган маълумотига кўра, коронавирусдан бир киши вафот этиб, 86 бемор касалликдан тузалди. Шунингдек охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 41 ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 16;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 2;
  • Ўш вилояти – 3;
  • Талас вилояти – 1;
  • Иссиқкўл вилоятида – 8;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Боткен вилояти - 8.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён вирусни юқтирганларнинг умумий сони 183 248 нафарга етди. Мамлакат бўйлаб 178 048 киши соғайган. Касаллик бошланганидан бери 2741 киши коронавирусдан вафот этди.

Ҳозирда 427 нафар бемор шифохоналарда, 495 нафари эса уй шароитида даволанмоқда.

Республика штаби маълумотларига кўра, 28 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини 3436 нафар, иккинчи дозасини эса 3802 нафар киши олган.