Сузоқ: Бедарак йўқолган 9 ёшли Сумаянинг жасади сойдан топилди

472
Сумая Хосилжанова

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида деярлик ўн кун аввал уйидан мактабга чиқиб кетиб қайтиб келмаган 9 ёшли Сумаянинг жасади сой қирғоғидан топилди. Бу ҳақда вилоят милициясидан билидришди.

Маълумотга кўра, 27-ноябрь куни соат таҳминан 17:00да милицияга Сузоқнинг Орол қишлоғидаги Кўкарт суви оққан катта сойнинг этагидан 8-12 ёшдаги қизнинг жасади топилганини хабар қилишган.

Туман ИИБнинг раҳбарияти ва тезкор тергов гуруҳи манзилга бориб текширув ўтказганда у қидирилаётган Сумая Хосилжанова экани аниқланган. Милиция сиртдан кўрик ўтказилганда қизнинг танасида жароҳат аниқланмаган деб таъкидлашди.

Ҳозирда бу факт бўйича судгача текширув очилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Бир күн аввал қизнинг отаси МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга ва давлат раҳбари Садир Жапаровга мурожаат қилиб, қизини топишга ёрдам беришни илтимос қилган. Шунингдек қирғизистонликлардан қизни ўзлари яшаган ҳудуддан қидириб кўришни илтимос қилган эди.

Сумая 18-ноябрь куни тахминан соат 12:40да уйидан мактабга чиқиб кетган бўйи бедарак йўқолган. Қиз ўша куни ўқишга бормаган.

Уни қидирув ишларига Сузоқ туман ИИБнинг ходимларидан ташқари 100дан ортиқ қишлоқ турғунлари қўшилиб, қишлоқларни оралаб қидиришган эди.