МХДҚ: «Бутун Қирғизистон» номзодининг турмуш ўртоғи овоз сотиб олишда гумонланмоқда

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари «Бутун Қирғизистон» партиясининг номзоди Элиза Дуйшўмбиеванинг турмуш ўртоғи Ирисбек Тойчубековни овоз сотиб олишда гумонламоқда.

Махсус хизматнинг маълуомтига кўра, Тойчубеков 27-ноябрда Иссиқота туманининг Ивановка қишлоқ ҳудудида 30 минг сом бераётган вақтда қўлга олинди.

Ирисбек Тойчубеков. Элиза Дуйшўмбиева. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Шунингдек МХДҚдан Тойчубеков 24-ноябрда «Иссиқота тумани турғунларининг овозини сотиб олиш учун рўйхатдан ўтмаган саккиз нафар ташвиқотчига 40 минг сом бергани аниқланди» деб билдиришди.

Махсус хизмат гумондорнинг ёнидан «Бутун Қирғизистон» партиясини номзодларининг ташвиқот варақчалари топилганини қўшимча қилди.

Мазкур факт Жиноят ва қилмишларнинг умумий реестрига «Овоз сотиб олиш» моддаси билан қайд этилди. Ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.

Элиза Дуйшўмбиева 34 ёшда. «Бутун Қирғизистон» партиясининг рўйхатида у ишсиз деб кўрсатилган.