Бир кадр билан: Садир Жапаров парламент сайловида овоз берди

367
Президент Садир Жапаров рафиқаси Айгул Жапарова билан. Сурат: Александр Александров, «Клооп».

Президент Садир Жапаров турмуш ўртоғи Айгул Жапарова билан бирган Чон-Арик қишлоғидаги сайлов участкасида овоз берди.

Президент овоз бергандан кейин журналистлар билан учрашиб, аҳолини сайловда фаол иштирок этишга чақирди.

«Ҳар бир берган овозинглардан Қирғизистоннинг, жумладан ўзингизни ҳамда фарзандларингизнинг келажаги аниқланади», — деди президент овоз бергандан кейин.

Президент ўз овозини бериб бўлгач, Туркманистонда ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик саммитида иштирок этиш учун жўнади. Аммо бугуннинг ўзида Қирғизистонга қайтиб келади.