Садир Жапаров: Деҳқонларга берилган кредитларнинг 97%ни депутатлар ва минстрлар олган

338

Президент Садир Жапаров Хавфсизлик кенгашининг 26-ноябрдаги йиғинида, деҳқонларга дейилган имтиёзли кредитлар бошқа қўлларга берилиб келганини айтди.

МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев ва Президент Садир Жапаров. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Жапаровнинг айтишича, баҳорда давлатни айланганда деҳқонлар пул йўқ, техника йўқ, уруғ йўқ, ёқилғи мойи йўқ деб айтишган. Шундан кейин президент Ҳисоблаш палатасига давлат банкларни ревизия, аудит қилиб, нима сабабдан деҳқонларга берилган, имтиёзли кредитлар етмаётганини аниқлашни топширган.

«Деҳқонларга давлат тарафидан бўлинган маблағларнинг уч фоизигина етар экан. Қолган 97% бутун бизнесменлар, депутатлар, вазирлар, губернаторлар, уларнинг яқин қариндошлари олар экан. Кредитлар 6% [йилига] билан. Биз ҳукумат уни деҳқонларга беряпмизю У пулни 100% деҳқонлари олиши керак эди», — деди Жапаров.

Шундан кейин, Жапаров МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевга имтиёзли кредитларни кимлар олиб юрганини ва нима учун деҳқонларга берилмай келганини аниқлаб чиқишни топширди.

«Қайси банклар берган? Масалан, “Айыл Банк” ва “РСК” ҳақида. Ҳусусий банклар ҳам давлат орқали деҳқонларга кредит берган. Шуларни текшириб чиқиб, қарор қабул қиласиз. Бу ерда олган бизнесменларда 15-20% айб бўлса бордир. Чунки улар гаплашиш йўли билан, порахўрликка бориб, бу ерда 6%  билан олмайди-да. Албатта йўқ деганда 4% банкларга берди-да „шапка“ қилиб», — деб айтди президент.

Жапаров 2022-йилнинг 1-январидан бошлаб «деҳқонларга бўлинган бир сом ҳам» бошқа йўналишга кетмаслиги керак деб қўшимча қилди. У ҳукумат ўрта ва кичик бизнесни қўллаш бўйича дастурнинг устида ишлаётганини, деҳқонлар эса бу дастур орқали кредит олишини таъкидлаб ўтди.

«Агар бир соми бир ерга кетадиган бўлса, у ҳолда молиялашни назорат қилиб ва пулларни бераётган банкирларни текшириш керак», — деб билдирди у.