Парламентнинг навбатдан ташқари йиғини: Жээнбеков ва Зулпукаров жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

297
Депутатлар Асилбек Жээнбеков ва Тўрўбай Зулпукаров

Жогорку Кенешнинг депутатлари 26-ноябрда навбатдан ташқари йиғинга тўпланади. Бу ҳақда парламентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Кун тартибида депутатлар икки масалани кўриб чиқади. Икки масала ҳам депутат Асилбек Жээнбеков билан Тўрўбай Зулпукаровни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш бўйича махсус комиссия тузишга боғлиқ.

Махсус коммисия тузиш ташаббусини бош прокурор Курманкул Зулушев илгари сурди. Коммисия тузиш зарур, чунки Конституцияга кўра, депутатни суд жавобига тортиш учун депутатларнинг аксарият қисми розилик бериши керак.

Баҳсли «Қумтўр» иши бўйича коррупцияда гумонланган Жээнбеков ва Зулпукаров 2021-йилнинг июнь ойида бери МХДҚнинг вақтинча  тергов қамоғида ўтирибди. Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарори билан улар 2022-йилнинг 30-январига қадар қамоқда бўлишади.

Қүмтўр конидаги коррупция бўйича бир қатор юқори хизматдаги амалдорлар қўлга олинган. Айни вақтда, тергов вақтида собиқ депутатлар Талант Узакбаев ва Исхак Пирматовгина  коррупцияга айбдор деб топилган. Иккиси ҳам 300 минг сом жаримага тортилган.