«Шимолий электр» ишхонасига Нурдин Осмонов раҳбар этиб тайинланди

332

«Северэлектро» ишхонасининг матбуот хизмати 24-ноябрда компанияда раҳбар алмашганини билдирди. Компаниянинг директори бўлиб Нурдин Осмонов тайинланди. Собиқ етакчиси Азамат Кожомкулов эса «ўз ихтиёри билан» лавозимидан кетган.

Кожомкулов «Северэлектро»нинг етакчиси бўлиб 2021-йилнинг августида тайинланган. Ўшанда у директорлар кенгашининг қарори бўйича ишдан олинган Улан Астаркуловнинг ўрнига келгани маълум қилинган.

«Северэлектро»нинг янги етакчиси ҳақида нималар маълум?

Нурдин Осмонов. Сурат: «Северэлектро»

Очиқ манбаларда Нурдин Осмонов ҳақида маълумот йўқ ҳисоби. Аммо МСКнинг маълумоти бўйича, Нурдин Осмонов 2021-йилнинг апрелида Талас шаҳар кенгашига «Аманат» партиясидан номзод бўлган. Номзод ҳақида қисқача маълумот қисмида у 1998-йилдан бери «Северэлектро» ОАЖида «хизмат етакчиси» бўлиб ишлаб келгани айтилади.

Осмонов Талас шаҳар кенгашининг депутати ҳам бўлгани маълум. МСКнинг маълумоти бўйича, у шаҳар кенгашига 2011-йили «Республика» партиясининг аъзоси бўлиб турганда борган.

Астаркуловнинг истеъфоси

Астаркулов компания раҳбарлигига 2020-йилнинг октябридаги ҳукумат алмашувидан кейин келган. Ўшанда уни бу ўринга президентнинг в.б. Садир Жапаров тайинлаган. Бунга қадар Астаркулов компаниянинг директорлар кенгашининг таркибига қабул қилинган. Астаркулов келгунга қадар ««Северэлектро»ни Доскул Бекмурзаев бошқариб турган.

Аммо бундай қарор ««Северэлектро»нинг жамоатида баҳсга сабаб бўлган: қарорга рози бўлмаган электр тармоғининг ходимлари 2020-йилнинг 30-октябрида норозилик акциясига чиқиб иш ташлаган. Унда улар Астаркулов хизматга тайинланиши ноқонуний эканини айтиб, қайта кўриб чиқишни талаб қилишган.

2-октябрда ишхонанинг ходимлари қайтадан митингга чиққан. Бу сафар ходимларнинг бир қисми аввалгидек янги раҳбариятга қарши чиқиб, янги етакчисини энергетикадаги коррупциянинг кўриниши деб айтиб чиқса, иккинчи қисми «қонунни қўллаб», аниқроғи, Астаркуловнинг тайинланишини қўллаган.

Кейинчалик компания янги раҳбариятни қўллашини билдирган. У ерда тармоқ сиёсатдан ташқари бўлиши керак деб ҳисоблашади.