ЮНЕСКО музликларни тадқиқ қилиш бўйича Садир Жапаров илгари сурган резолюцияни қабул қилди

335

Президентнинг матбуот хизмати 24-ноябрда Париж шаҳрида ўтган ЮНЕСКОнинг бош конференциясида ташкилотга аъзо давлатлар «Тоғ музларига мониторинг ва тадқиқот ишларини кенгайтириш» номидаги резолюцияни қўллаганини хабар қилди.

ЮНЕСКО қабул қилган резолюцияни президент Садир Жапаров сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида ўтган БМТнинг бош ассамблеясининг йиғинида илгари сурган.

Ҳужжатнинг мақсади — «тоғ музликларига мониторинг ва тадқиқот масалари бўйича халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш». Давлатларнинг қўшма ҳаракатлари орқали келажак авлодга хавфсиз ва барқарор атроф-муҳитни таъминлаш мўлжалланмоқда.

«Қирғизистоннинг кўп асрлик музликлари, дарёлари ва тоғли экотизимининг биохилма-хиллик йўқ бўлиш хавфида турибди. Музликларнинг эриши приоритетли тоғ ва водийлар тизимига узоқ муддатли таъсир кўрсатиб, у  биохилма-хиллик ва экотизим хизматлари учун глобал аҳамиятга эга бўлган тоғлар ва водийлар тизимига узоқ муддатли таъсир кўрсатади ", деди маъмурият.

Матбуот хизматидан ЮНЕСКО «музликларга мониторинг ўтказиш ва тадқиқот ишлари бўйича масалаларни ҳал қилиш учун» халқро жамоатчиликни мобилизациялай олади деб таъкидлашди.

Нима учун музликларнинг эриши яхши эмас?

Сиёсатшунослик доктори Азамат Темиркулов ва эколог Эмил Шукуров 2017-йилдаги мақоласида Қирғизистонда музликлар майдонининг камайиши ҳудуддаги қурғоқчиликка ва можарога олиб келади деб таъкидлашган.

«Сув ресурсларининг бундан кейинги тақчил бўлиши, айниқса, дарё этагида жойлашган давлатларда яшаган халқнинг сув бошида жойлашган давлатларга кўчиб кетиш хавфини туғдириши мумкин, айниқса бу Фарғона водийсида бўлиши мумкин. Шунингдек, яшаш учун муҳим ресурс учун давлатлараро ва ер-ерларда низоларнинг чиқишига олиб келиши мумкин», - деб таъкидлашган улар.

Улар Қирғизистон ҳукуматига, маҳаллий жамоатларга ва бизнесга «Қирғизистон экология  тизимини тиклашнинг базасида ривожланишнинг “яшил” моделини амалга ошириб, унга алоҳида эътибор қаратишни» ҳам тавсия қилишган.