«Масжид ва мактаб ёнидаги тарғибот». Нориндан сайловга қатанашаётган тўрт номзодга жарима солинди

418
Мелисбек Жунусов / Чингиз Капаров / Алмазбек Баатирбеков / Улан Бакасов

№33 Норин сайлов округининг номзодлари Мелисбек Жунусов, Чингиз Капаров, Алмазбек Баатирбеков ҳамда Улан Бакасов 7,5 минг сомдан жаримага тортилди. Бундай қарорни Марказий сайлов комиссияси 21-ноябрдаги йиғинида қабул қилди.

Маълумотга кўра, номзодлар масжид ва мактабларнинг ёнига ташвиқот материалларини — баннер, шит ва брошюраларни жойлаштиришган. Қонуннинг 28-моддаси ибодат қилувчи жойларга ва таълим масканларининг ёнида тарғибот тадбирига йўл қўймайди. Камида 100 метр масофа сақланиши зарур.

Номзод Баатирбековнинг мухтор вакили Нурсултан Акилбеков улар ташвиқот материалини масжиднинг ёнига жойлаштирганини тан олди. Айни вақтда Акилбеков қонунда мазкур жойларда «тарғибот олиб бориш тақиқланганини», аммо уларнинг баннери «маълумот қатори» жойлаштирилганини таъкидлади.

Шунга қарамай МСКнинг аъзоси Абдижапар Бекматов баннер номзод ҳақида маълумот берган ҳолатда ҳам ташвиқот бўлиб ҳисобланишини билдирди. Шунингдек МСК тўрт номзодга «Сайлов олди тарғибот ўтказиш шартларини бузиш» моддасининг асосида жарима солишга қарор қилди.

Бундан ташқари, йиғинда «Ынтымак» партиясининг номзоди Бакит Тентишев Иссиқота туманининг Люксембург қишлоғидаги мактабнинг ёниға тарғибот материалларини жойлаштиргани аниқланди. Бу номзод ҳам 7,5 минг сом жаримага тортилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси президент Садир Жапаровнинг қудаси, №36 Ақсу сайлов округидан номзод Акилбек Тумонбаевга ҳам 7,5 минг сом жарима солган. Тумонбаев Иссиқкўл вилоятининг Туп қишлоғидаги мактаб ҳудудида ташвиқот учрашувини ўтказган.

Парламент сайлови 28-ноябрга тайинланган. Янги Конституцияга кўра, сайлов аралаш тизими билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиянинг номзодалари «очиқ рўйхат» билан сайланади.