«Азаттык»нинг номзоди Медеткан Шеримкуловга 7,5 минг сом миқдорида жарима солинди

377

Марказий сайлов комиссияси 21-ноябрда «Азаттык» партиясининг номзоди Медеткан Шеримкуловга 7,5 минг сом жарима солди. Шеримкулов ўзининг Фейсбук саҳифасида Россиянинг Федерация кенгаши етакчиси Валентина Матвиенконинг иштирокидаги видеони эълон қилган.

Сайлов қонунининг 28-моддаси номзодларга ташвиқот вақтида «бошқа давлатларнинг сиёсий арбобларининг суратларини ҳамда кўрилувчи материалларини қўлланиш»ни таъқиқлайди.

МСКнинг ишчи гуруҳи берган маълумотга кўра, мазкур видеоролик Шеримкуловнинг саҳифасида 16-20-ноябрь кунлари турган. «Азаттык»нинг ваколатли вакили эса бу материални жойлаштиришга «тегишли келишув тузилганини» билдирган.

Марказий сайлов комиссиясинг аъзолари эса Шеримкуловнинг ҳаракатини  «Сайлов олди тарғибот ўтказиш шартларини бузиш»  моддасига қарши деб топган.

Шеримкулов «афсонавий парламент»нинг собиқ спикери, у «Азаттык» партиясининг рўйхатида  №2 қатор рақамида бормоқда. Сиёсатчи Қирғизитсоннинг Туркия ва Эрондаги элчиси бўлиб ишлаган. Шунингдек у  1995-йилдаги президентлик сайловига қатнашиб, 1,72% овозга эга бўлган.