Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган тўрт бемор вафот этди

Республика штабининг хабар беришича, охирги суткада коронавирус юқтирган тўрт нафар бемор вафот этган. Қайд этилишича, улар эмланмаган.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси туфайли жами 2727 нафар кишининг ўлимини қайд этган.

Шунингдек, штаб маълумотларига кўра, охирги кеча-кундузда коронавируснинг янги 51  ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 29;
  • Иссиқкўл вилоятида – 10 та;
  • Жалолобод вилояти – 2;
  • Талас вилояти – 2 та;
  • Чуй вилояти - 1 та;
  • Боткен вилояти - 7.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда умумий 182 884 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.

22 ноябрь ҳолатига кўра, коронавирус юқтирган 483 нафар бемор касалхоналарда,  641 киши эса уй шароитида даволанмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бир кунда 57 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилган. Шу билан COVID-19 юқтириб, тузалганларнинг умумий сони 177 499 нафарга етди.