Сайлов-2021: Бюллетенлар ҳудудларга ва хориждаги участкаларга жўнатилди

390

Марказий сайлов комиссияси 21-ноябрда «Учкун» акционерлик жамияти тайёрлаган парламент депутатларининг сайлов бюллетенларини ҳудудларга ва чет ўлкадаги сайлов участкаларига жўнатилганини билдирди.

Сурат: МСКнинг матбуот хизмати.

Умумий сайлов округи бўйича депутатларни сайлаш учун – 3 702 646 бюллетень тайёрланди. Унинг ичидан қирғиз тилида  – 2 970 157, рус тилида – 732 489 бюллетень.  2494 бюллетень эса кўзи ожиз ва яхши кўра олмайдиган фуқаролар учун Брайль алфавити билан тайёрланди. Хориждаги участкаларга эса – 75 727 бюллетень юборилди.

Бир мандатли сайлов округи бўйича жами бўлиб 3 625 277 бюллетень тайёрланган бўлса, унинг 2 928 810 таси қирғиз тилида,  696 467 бюллетень эса рус тилида. Брайль алфавити билан 2 435 бюллетень чоп этилди.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белигаланган. Янги Конституцияга кўра сайлов аралаш тизим билан ўтади — 54 депутат партия рўйхати билан, 36 депутат бир мандатли округдан сайланади. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланишади.

Марказий сайлов комиссиясининг  2021-йилнинг 19-ноябрига кўра берган маълумотига таянсак, бир мандатли сайлов округидан 292 номзод сайловга қатнашади. Умумий сайлов округидан эса Жогорку Кенешнинг еттинчи чақирилишига 21 сиёсий партия курашади.

Муаллиф: Бегайим Талантбекова