ЦУМга бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатган аёлга 220 минг сом жарима солинди

332

Бишкекнинг Свердлов туман суди 29-октябрда августнинг бошида пойтахтдаги ЦУМга бомба қўйилди деб хабар қилган аёлга ҳукм чиқарди. Бу маълумот ёлғон бўлиб чиққан. 

Суд 27 ёшдаги аёлни «Терроризм акти ҳақида ёлғон билдирув тарқатиш» моддаси бўйича айбдор деб топиб, 220 минг сом жарима солди.

ЦУМдаги бомба ҳақида ёлғон маълумот тарқатган аёл. Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

«Шок аҳволда бўлган»

Суд мажлисида аёл айбини тан олган. Унинг айтишича, пулга муҳтож бўлгани сабаб 9-августда фуқаролик никоҳида яшаган собиқ турмуш ўртоғи билан учрашгани ЦУМга келган. Аёл собиқ эри ўша савдо марказида телефон таъмири билан шуғулланганини айтиб берди.

«М.Ш [фуқаролик никоҳида яшаган собиқ эри]  билан гаплашиш вақтида уришиб кетган. У аёлнинг уй муаммосини ҳал қилишда ёрдам беришдан бош тортган. Аёл жаҳли чиқиб, М.Ш.дан ўч олиш мақсадида янги сим-карта сотиб олиб, МХДҚга қўнғироқ қилган. У «Айчурок» савдо марказида бомба бор, одамлар гаровга олинган деб айтган. У ўша вақтда шок аҳволида бўлгани сабаб натижаларини ўйламаган. Ўша куни ГУМ ёпилиб, собиқ эри ишлай олмай қолади деб ўйлаган», — деб айтиб берган у йиғинди.

Суднинг ҳукмида айбланувчининг айбини тан олгани, қилган ишидан афсуслангани, бунгача судланмагани, ёши ва жазони оғирлатувчи вазиятларнинг йўқлиги енгиллатувчи ҳолат қатори кўрилгани айтилади.

ЦУМдаги бомба ҳақида ёлғон маълумот

9-август куни кечка яқин милиция ходимлари Бишкекдаги ЦУМнинг биносни қуршовга олган. Универмагнинг ходимлари билан мижозлари эвакуацияланган.

Кейин милиция хизмати уларга ЦУМда «қора чиммат кийиб, қўлида пакет кўтарган шубҳали аёл юрибди» деган билдирув тушганини айтиб берган. Ҳукмда МХДҚга номаълум аёл қўнғироқ қилиб, «ЦУМга хижоб қийган номаълум аёл бомба кўтариб келиб, кичкина болани гаровга олди» деб хабар қилгани ҳақида ёзилган.

Милиция ходимлари бинони тўоиқ текшириб, шубҳали одамни ҳам, шубҳали буюмни ҳам топмаган. Тахминан 18:10да савдо марказининг ходимларини бинога киргиза бошлаган.

Шундан кейин, милиция ЦУМнинг ёнида жойлашган ГУМнинг биносини қуршовга олган. Аммо 18:38да милиция ходими ГУМда бомба қўйилгани ҳақида маълумот тасдиқланмаганини билдириб, қуршов бекор қилинган.